3:18

Мўъжизакор мусиқа

MP3

Narrator 1 Чарлз Дарвин умрининг охирида ўзининг шеъриятга, муксиқага бўлган иштиёқининг камайгани хусусида ўкиниб, «Агар ҳаётимни қайтадан бошлаш насиб қилганда, ҳар ҳафтада лоақал бир марта шеър ўқиш, мусиқа тинглашни қоида қилиб, шу йўл билан мия ҳужайраларининг фаол ҳолатини сақлаб қолган бўлар эдим», деб ёзган эди. Ҳақиқатан ҳам инсоннинг ҳис-туйғулари маълум тарбияга, парваришга, мунтазам қилинадиган машқларга муҳтож бўлади. Бу борада мусиқанинг аҳамияти катта. Мусиқа таъсирида киши ғоят нозик ва теран ҳиссиётларни, эҳтиросларни бошдан кечиради. Инсоният қадимдан мусиқанинг турли туйғуларни қўзғатиш хусусиятларидан фойдаланиб келган. Масалан, жанг олдидан мусиқа аскарлар руҳини кўтарган. 18 аср мусиқасида кишига ором бағишлайдиган оҳанглар устунлик қилган бўлса, 19 асрга келиб мусиқада романтик хаёлот ва сирли ҳиссиётлар сари чорловчи оҳанглар кучайди.

Narrator 2 20 аср мусиқасида эса фалокатларни башорат қилувчи, инсониятнинг ғам-алам ва армонларини акс эттирувчи оҳанглар пайдо бўлди. Мусиқанинг шифобахш хусусияти кўпчиликка маълум. Айни пайтда турли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда мусиқа кенг қўлланилмоқда. Мусиқа билан даволаш тарихи ҳам қадим замонларга бориб тақалади. Табиблар асабларни даволашда мусиқа, қўшиқ, рақс ва турли хилдаги муаттар ҳид тарқатувчи нарсалардан фойдаланишган. Айтишларича, Тангри одам танасини яратгандан кейин, куй ёрдамида вужудига жон киритган экан. Манбаларда келтирилишича, эрамиздан тўрт минг йил аввал ҳам касалликлар мусиқа билан даволанган. Пифагор ва Арасту мусиқанинг турли хилдаги даволаш усуллари ҳақида ёзиб қолдиришган.

Narrator 1 Ал-Хоразмийдан «Учта даво усулидан қайси бири сизга маъқул?» деб сўрашганларида, у зот «Тўртинчиси», деб жавоб берган. Унинг бу гапидан ҳамма ҳайрон бўлиб қолган. «Менинг ватанимда, – дейди ал-Хоразмий, – қадим замонлардан бери касалликларни даволашда сўз, дори-дармонлар, тил ва мусиқадан фойдаланадилар. Менга моҳир созанданинг созидан чиққан ҳар қандай ҳазин куй ҳар қандай доридан яхши таъсир қилади ва шифо ато этади». Яна бир қатор алломалар мусиқанинг ўзига хос тори эканлигини, моҳир созанда қўлидан одам руҳини наинки кўтариш, балки дардига даво бўлиш билан бирга, хулқ-атвори яхши томонга ўзгартириш келиши мумкинлигини ёзади. Алишер Навоий «Сабъайи Сайёр» асарида анвойи гуллар инсон соғлигига ижобий таъсир қилишини ёзади.

Narrator 2 Навоий бежизга Наво тахаллусини танламаган. Мусиқанинг турли касалликни даволашдаги кучини яхши билган. Майпарастларни мусиқа билан даволаш мумкинлигини айтган. Созларни моҳирона чала билган Абдураҳмон Жомий Алишер Навоийнинг илтимосига кўра, мусиқа ҳақида асар ёзиб, айниқса, мақомларнинг инсон руҳига қанчалик кучли таъсир қилишини исботлаб берган. Айни пайтда асаб тизими ишдан чиққан, ичкиликка мутбтало бўлган беморларни мусиқа билан даволаш бир қатор мамлакатларда кенг қўлланилмоқда. Демак, дори-дармон ўрнини босиши мумкин. Шу мақсадда мақсадда шифокорлар мумтоз мусиқани тавсия қиладилар. Аниқланишича, Бетховеннинг 5-синфонияси юрак фаолиятига хуш таъсир қилади. «Ой сонатаси» эса безовта асабларни тинчлантиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top