Narrator 1 Сули машҳурлик бобида шоу-бизнес оламидаги супер юлдузлардан ҳам қолишмайди. Ундан болалар ҳам, кексалар ҳам бохабар. Сули ўсаётган болага, семизлик ва ошқозон касалликларидан қийналаётганларга ҳамда соғлом турмуш тарзи тарафдорларига фойдалидир. Одамлар сулининг фойдаси ва шифобахш таъсири ҳақида қадимги замонлардан бери билишади. Ҳатто, Гиппократ ҳам озғинлик ва организм нимжонлигида дори сифатида сули қайнатмаси билан дамламасини тавсия қилган. Сулидан тайёрланган кисель одамга қувват бағишлайди, ёшлигини қайтариб беради ва ҳуснига ҳусн қўшади. Хўш, нима учун сули бунчалик фойдали? Сули – табиий дори. У фойдали углеводлар, клетчатка ва микроэлементларга бой бўлиш билан бирга, антиоксидантлари билан ҳам жуда машҳур. Бунинг устига, сули ёрмаси жуда тўйимли, ёқимли таъмга эга ва организмга тез сингади.
Narrator 2 Сули ўзининг хилма-хиллиги билан кишини ҳайратга солади. Донидан ташқари сули ёрмаси, толқони ва уни бор. Ташқи кўриниши, ишлаб чиқариш технологияси ва макро- ва микроэлементларнинг бор-йўқлиги билан фарқ қилади. Бутун сули дони пўсти ва куртагини ажратиш йўли билан олиниб, кейин буғлантирилади. Бутун сулида деярли барча минерал ва витаминлар сақланиб қолади. Шунинг учун барча сули маҳсулотлари орасида энг фойдалиси ҳисобланади. Сули ёрмаси буғланган дондан ҳосил қилинган маҳсулот саналади. Қайта ишлаш жараёнида мазасини ошириш ва тайёрлаш вақтини қисқартириш учун уни бир оз ёйиб қўйишади. Бутун сули ёрмаси худди дон сингари ўша босқичлардан ўтади. Лекин буғлантиргандан сўнг сули дони силлиқ жўвалар ёрдамида юпқа пластина ҳолига келтирилади. Улар шу ҳолатда дўкон расталарига бориб тушади.
Narrator 1 Сули ёрмаси бор-йўғи 5 дақиқа пиширилса-да, соғликни узоқ вақтгача яхши ҳолатда сақлаб қолади. Сулини иссиқ ҳолида ҳам, совуқ ҳолида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Сули ёрмасини шўрвага солиб, ундан бўтқа тайёрланг, пишириқларда ишлатинг – ҳаммасида ҳам фойда келтиради. Сули ёрмасининг устидан қайноқ сув қуясиз – бўтқа тайёр. Оддийлиги, тез ва яхши ҳазм бўлиши сули ёрмасининг оммалашишига сабаб бўлган. Бироқ бундай ёрмани тайёрлаш вақтида бир қанча қимматбаҳо элементлар йўқолади. Сули ёрмаси мюсллар – нонушта учун мўлжалланган ярим тайёр маҳсулотлар сирасига киради. Бунинг учун уларга инфрақизил нур билан ишлов берилади. Бундай қайта ишлаш сули ишқивозларини қайнатишдан халос этади – шунчаки қайноқ сув қуйсангиз, кифоя.
Narrator 2 Сули ёрмасидан олинган толқон ва ун. Қайта ишлаш жараёнида бу донлар буғлантирилади, сўнг қуритилиб, қовурилади, тозаланади ва охирида толқон ҳолига келтирилади. Лекин бу маҳсулот шунчаки ун эмас: унинг таркибида маҳсулот қийматини оширувчи дағал дон фракциялари бор. Сули уни буғдой уни каби тайёрланади; лекин таркибида крахмал камроқ бўлиб, кўп миқдорда ўсимлик тўқималари ва ёғлар (6 фоиз) бор. Сули уни антиқа таъмга эга. Ундан турли-туман пишириқлар тайёрлашда фойдаланишади. Сулини бемалол дорихона дейиш мумкин. Чунки унинг таркибида сон-саноқсиз табиий дорилар бор. Хусусан: 1. Оқсил мушак тўқималарини озиқлантиради. 2. Организмни тез тўйдирувчи мураккаб углеводлар ортиқча вазн тўплашга олиб келмайди. 3. Тез ҳазм бўладиган клетчатка ошқозон ва ичак йўлининг фаолиятини яхшилашга хизмат қилади, гастрит, сурункали колит, панкреатитда ёрдам беради.