3:11

Қатиқ асабни мустаҳкамлайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Офтоб қиздирган кунларда муздек қатиқ ичиш танага роҳат бағишлайди. Чанқовбосди, иштаҳа очувчи ҳамда асабларни тинчлантирувчи хусусиятларга эга бўлган қатиқ ҳақида нималарни биласиз? Тайёр бўлганидан сўнг бир кун ўтса ҳам унинг таркиби ўзгаради. Янгилигида ичиш кони фойда. ¡ғлилик даражаси қанчалик кўп бўлса сизнинг соғлигингиз учун шунча фойда. Ошқозоннинг ҳазмига севимли кўмакчидир. Сутнинг ёғлиги қанчалик юқори бўлса ундан мазали ҳамда тўйимли қатиқ ҳосил бўлади. Сутнинг ошқозонда ҳазм бўлиш даражаси 30 фоиз, қатиқнинг сўрилиши эса, 90 фоизни ташкил этади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, ошқозонда узоқ вақтгача ҳазм бўлувчи сутдан кўра, қатиқ истеъмол қилиш фойдалидир. Бир неча фойдали микроорганизмлар мажмуаси бўлган бу маҳсулот замбуруғли ачитқилардан, нордон сирка бактерияларига ҳамда нордон сутли таёқчалардан иборат.

Narrator 2 Таъм берувчи микроорганизмлар ҳаммаси бирлашиб тўйимли маҳсулотга айланади. Тананинг иммун тизимини тикловчи, руҳий зўриқиш ҳамда уйқунинг бузилиш ҳолатларини олдини олишда асосий воситадир. Уйқуга ётишдан олдин бир стакан қатиқ ёки сут ичиш хотиржамлик гаровидир. Доимий равишда қатиқ ичиб юрувчиларнинг танасига рак хасталиги яқин йўламас экан.
Олимлар узоқ изланишлардан кейин инсон танаси қаришининг сабабларидан бирини аниқлашди. Уларнинг ташхиси бўйича: танамиз ҳамиша токсинларга қарши курашади ва бу пайтда ингичка ичакда микроблар кўпаяди. Ҳамма гап шундаки, қатиқ ушбу токсинларни нейтраллаштиради . Бунда қатиқ таркибидаги сутли нордон замбуруғ, лактобацил ва бифидобактериялар бу вазифани бажариши маълум бўлди.

Narrator 1 Жигар касаллиги, овқатдан заҳарланган беморлар учун сут-қатиқ маҳсулотлари ичиш шифокор маслаҳати билангина амалга оширилиши лозим. Бунда ичакларда дам ҳосил бўлишига шароит яратиб беради.  Оғир турдаги ошқозон хасталиги бўлган беморлар ҳам шифокор гастроэнтерологнинг маслаҳатини ёдда тутишсин.
Мактаб ёшигача бўлган болаларга тишларининг соғлом ўсиши ва суякларининг бақувват бўлиши учун сут маҳсулотларини ҳар куни овқатланиш тартибига киритинг. Тишлар касалланмаслигининг кафолатидир.       
Шифокорлар ҳомиладор аёлларга ҳар куни бир стакан қатиқ ичишни қатъий равишда таъкидлашади. Бир суткада 0,5 л қатиқ ичиш боланинг соғлом ўсишига ёрдам берар экан.
Ҳозирги кунда бутун дунёда ясли, ўрта мактаб ошхоналарини сут маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлаш масаласига жиддий қарашмоқда.

Narrator 2 Болалар дарс тайёрлаш жараёнида уларнинг организмида ақлий зўриқиш юз беради ва бунда албатта сут маҳсулотларининг фойдаси беқиёсдир. Шунингдек, оғир меҳнат қилувчи кишиларга тушликда сут, қатиқ берилиши ҳам бежиз эмас.
Қатиқдан парҳез тутиш орқали ингичка ва йўғон ичаклар тозаланади ва хилтлар ювилиб кетади. Европа давлатларида қорин ёғини кетказиш учун қатиқдан тайёрланган маҳсулотлардан фойдаланишмоқда. Бироқ сурункасига ҳам қатиқ ичиш яхши эмас. Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Дунё диетологлари шу фикрга келишдики, сут маҳсулотларини доимо истеъмол қилиб юриш соғлик учун фойдали ва зарурдир. Сут маҳсулотларидан доимий ва меъёрида истеъмол қилиш инсон умрини узатириши ҳам исботини топган ҳақиқатдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top