3:26

Жуфти ҳалол танлашда нималарга эътибор бериш керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон янги ҳаётга қадам қўйишдан аввал жуфт танлашда севгидан ташқари яна нималарга эътибор бериши кераклиги ҳақида билиб олиши зарур.

Ҳеч ким оила қураётганида вақтинчалик, деб ўйламайди. Ҳамма бу бутун умрлик савдо эканини яхши билади. Асосийси, оилада гармония бўлиши, яъни қулф калитга тўғри келганидек, йигит билан қиз бир бирига мос келиши керак. Бу уларнинг дунёқараши, гап сўзлари, орзу ниятлари, қизиқишларида кўзга ташланади. Бир бирини тўлдира оладиган, қанча суҳбатлашса ҳам, зерикмайдиган, баъзи оилаларга ўхшаб гап йўқлигидан об ҳаво ёки сериалларнинг навбатдаги қисмида қандай воқеалар кўрсатилгани ҳақида гаплашиш ўрнига, дилдан суҳбатлашадиган эр хотин ҳамиша бир бирига қизиқ туюлаверади. Жуфтликлар ўртасида гармония ҳосил бўлган оилада очилмаган қулфлар жуда кўп бўлади.

Narrator 2 Йигитлар уйланишдан олдин эътибор берадиган жиҳат бу қизнинг гап сўзларидир. Унинг фикрлари сизнинг дунёқарашингизга тўғри келадими, демак, кейинги жиҳатларга эътибор қаратишингиз мумкин. Иккинчидан эркаклар кўзи билан аёллар қулоғи билан севиши нуқтаи назарига эътибор беринг. Қизни кўрганингизда унга нисбатан жинсий иштиёқ пайдо бўлдими ёки йўқ? Агар уни бир кўргандаёқ иштиёқ пайдо бўлмаса, бордию шу қиз билан турмуш қурсангиз ҳаёт давомида жинсий мойиллигингиз сусайиб бориши мумкин. Эркаклар ҳеч қачон кўз олдига хунук ёки ёқимсиз аёлларни келтиришмайди. Йигит бўлажак жуфту ҳалолини бир кўргандаёқ, унда йигитларга ҳос ҳиссиёт кузатилса, демак, ички қалблар бир бирига осон боғланади ва ҳаёт давомида бу ришта мустаҳкамланиб боради.

Narrator 1 Оила устуни ҳар сафар аёли билан бир ёстиққа бош қўйгач, унга муносиб бошқа аёл йўқлигига ўзини ишонтириб бориши керак. Агар қандай оилани бахтли оила деб биласиз, деб сўрашса, мен сексуал гармонияси мустаҳкам оила деб жавоб берган бўлардим. Гармония дейилганда, эр хотинда илк учрашувда қандай тасаввур ҳосил бўлган бўлса, уни умр бўйи шундайлигича сақлаб қолиш тушунилади. Баъзи аёлларда оёғим калта, бўйим паст, жуда семизман ёки туклиман, деган ўй ҳаёллар бўлади. Лекин азиз аёлларимиз ҳамма эркакларнинг диди ҳар хил эканлигини унутмасликлари керак. Баъзи эркакларга оппоқ аёллар, баъзиларига, аксинча, қора мағиз аёллар тўлачадан келган аёлларни момиқдек қабул қиладилар. Ҳар хил аёлга иштиёқ ҳам ҳар хил бўлади. Ҳаётда севилмаган аёл бўлмайди. Агар унга эътибор берилмаётган бўлса, аниқроғи бугун аёл эркак юрагини забт эта олмаса, демак, бу ҳодиса кейинроқ рўй беришига ишониш зарур.

Narrator 2 Учинчидан, йигит ҳам, қиз ҳам турмуш қуришдан олдин, албатта, томонларнинг саломатлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки бу насл давомчиларида ўзининг салбий таъсирини кўрсатмаслиги керак. Тўртинчидан, аёлнинг табиати ҳамда касби оиланинг тотувлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Чунки янги турмуш қурган даврда оилада аёл кўп нарсани ичга ютиши, мослашиб олиши зарур. Бу даврда ундан фақат ва фақат сабр талаб этилади. Сабр қилган аёлгина бахтга эришади. Боиси турмушнинг муштлари қачон келиб тушиши ёлғиз яратганга аён. Муҳими, у ҳамиша турмуш ўртоғига ёқишга ҳаракат қилиши шарт. Бешинчидан, эркак кишининг тарбиясида аёлнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам эр бош бўлса, аёл бўйиндир, дейишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top