3:36

Интелектни ривожлантириш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бола туғилиши биланоқ, мия ва нерв тизими ишлашни бошлаши керак. Зеро, бу ҳолат унинг ўз жисми ва яшаб турган борлиқни англаб ҳис этишига хизмат қилади. Агар билсангиз, гўдагингиз кун давомида ҳаддан ортиқ ухласа ҳам, унинг мияси ва нерв тизими ҳайратланарли даражада банд бўлади. Аниқланишича, инсон миясининг энг кўп бандлиги унинг туғилганидан бошлаб икки ярим ёшигача бўлган муддатни қамраб олади. Бу даврда унинг онги кўплаб ахборотларни қабул қилиб, ўзлаштиради ва янги кўникмаларни ривожлантиради. Айни даврда бола ота онасини, атроф муҳитда қандай ҳаракат қилиш кераклигини англайди. Шунингдек, у бу босқичда ўзига яқин бўлган кишиларни ҳам ажратиб олади ва маълум сўзлар маъносини тушуниб етади. Қуйида болангизнинг онг ва тафаккури, интелктни ривожлантиришни тезлаштириш учун оддий усулларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Narrator 2 Бола туғилганидан кейин аёл ишга қайтишга шошилмаслиги керак. Унинг то бир ёшгача бўлган даври ота онаси билан ўзаро алоқа ва кўникма боғлашига пойдевор ясайдиган вақт. Агар гўдак бир ёшгача ота онаси билан қанча кўп муносабатда бўлса , бу унинг ҳаёти давомида ота онаси ва қолаверса, яқинлари билан алоқаларининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Имкон қадар болангизни ўзингизни ўзингиз кўтариб юринг. Юриш давридаги орқа ва олдинга юриш, эгилиш каби жисмоний ҳаракатлар миянинг тана мувозанати ва гавдани тутишга масъул ҳужайраларини ривожлантиради.одатда ота оналари ҳамиша кўтариб юрган болалар бошқаларга қараганда тезроқ юра бошлайди. Болани имкон қадар узроқроқ муддат эмизишга ҳаракат қилинг. Мурғаккина қалб эгаси бўлган жигарбандингизни кўпроқ силаб сийпанг. Зеро бундай яқинлик бола онгини ривожлантириш учун қулай восита экани исботланган.

Narrator 1 Шунингдек, болани уқалаш унданда фойдали. Ушбу восита қон айланишини яхшилаш билан бирга болангизнинг уйқусини ҳам маромида сақлайди. Маслаҳатимиз, уқалашни махсус уқаловчилардан ёки бўлмаса, китобдан ўқиб ўрганишингиз мумкин. Чунки бу жараёнда нафақат дилбандингиз, балки ўзингиз ҳам наф оласиз.

Ўз вақтида бола эҳтиёжини ҳам ўрганинг. Гўдак йиғлаяптими, демак, унга нимадир керак. Бу ҳолат кўпроқ овқат ва таглигини алмаштириш билан боғлиқ ҳолатларда кузатилади. “Бола йиғласа, ҳадеб унинг олдига келавериш уни эркалатиб юборади”, деган фикр мутлақо нотўғри. Билсангиз, болангиз эҳтиёжини сезишингиз ва уни амалга оширишингиз бу унга келажакда сизга суяниши мумкинлигини ўргатади. У шунингдек, ўзининг ҳам қадрланаётганини ҳис қилади.

Narrator 2 Болангизга китоб ўқиб беринг ёки қўшиқ айтинг. Чунки тил ва мусиқа ҳам бола онгини ривожлантирувчи яна бир қулай воситадир. Инсон миясида алоҳида бир бўлим мавжуд бўлиб, у тил ва мусиқани қабул қилади ва унга ишлов беради. Сиз бола билан қанчалик кўп гаплашсангиз, унинг мияси шунча яхши ривожланади. Мусиқа борасида тўхталадиган бўлсак, энг қулай вариант классик мусиқани биргаликда тинглашдир. Бу восита ҳам бола онгини ривожлантиришга имкон яратади. Билиб қўйинг бола мияси радио ва телевидение каби воситалардан берилажак ахборотларни қабул қила олмайди. Чунки улар мурғаккина гўдак миясини толиқтиради. Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, ўз вақтингизни болангиз билан қанчалик кўп ўтказсангиз, айтайлик, ўйнабми ёки гаплашибми, унинг онги ривожланиб бораверади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top