2:46

Бадантарбия: эрталаб ёки кечаси

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Биз аёллар кунда ўз-ўзимизга ўзимизнинг нақадар гўзал ва назокатли ҳилқат эканимизни эслатиб туришимиз керак. Бироқ ойнага қараб, аллақачон ёғ босган қоматини кўриб, ҳамма аёл ҳам ўзининг шундай ҳилқат вакили эканига ишонмайди. Шундай пайтларда бадантарбия билан шуғулланишни ёки фитнес клубларга ёзилишни ҳаёлидан ўтказади. Баъзи аёллар ишдан сўнг, кечки пайт бадантарбия қилишни бошқалари эса тонгда бадантарбия қилишни маъқул кўришади. Аслида қай бири аёл саломатлиги ёки қоматини тезда аввалги ҳолига келтириш учун самарали ва фойдали? Бу саволни ўрганиб чиққан мутахассислар аниқ бир тўхтамга кела олишмаяпти. Сабаби, ҳар иккала вақтнинг ўз плюс ва минуслари бор экан. Бугунги суҳбатимизда ана шу плюс ва минусларни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.

Тажрибаларнинг кўрсатишича, тонгги бадантарбия эрталаб уйғонишга қийналмайдиганларга кўпроқ фойда келтиради. Бундай сўфитўрғайлар – 20-25 фоизни, бойқушлар тоифасига кирувчи аёллар эса 30-40 фоизни ташкил этади. Иккинчи тоифадагилар спорт залларига кечаси боришни афзал кўришади. Қолганларнинг эса шунчаки омади келган – уларга қачон уйғонишнинг аҳамияти йўқ. Маълумки, кечаси моддалар алмашинуви секинлашади. Шу боис нонуштага ейилган шоколад қад-қоматга айтарли таъсир кўрсатмайди. Кечки овқатдан кейин ейилган торт эса белнинг семиришига сабаб бўлади. Ўртамиёна жисмоний юклама – метаболизмни тезлаштиришнинг яхши усули. Бироқ юклама, албатта, ўртамиёна бўлиши зарур. Рекорд ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.

Маълумки, калория сарфи машғулот тугаган заҳоти тўхтаб қолмайди! Яна тахминан 12 соат давомида мушаклар тикланиши учун қувват сарфланишда давом этади. Энди тасаввур қилинг, машғулотдан сўнг енгил кечки овқатни тановул қилиб, ухлашга ётдингиз. Бошқа егулик йўқ. Янги қувват келмаяпти. Бундан чиқди, организм заҳирадаги ёғга юзланишга мажбур бўлади. Бу тонггача давом этади. Эрталаб эса моддалар алмашинуви ишга тушади. Натижада озишдан ўзга чора қолмайди.

Аммо кўплаб аёлларнинг фикрича, ишдан сўнг ҳамма машқ қилиш ёки бассейнга боришга ўзида куч тополмайди. Кимнингдир бунга вақти бўлмаса, яна кимдир, ҳақиқатдан ҳам жисмонан чарчаган бўлади.

Швециядаги спорт ва соғлиқ тўғрисидаги фан мактаблари экспертларининг фикрича, юқоридаги ҳолат машғулотнинг нотўғри танлангани билан боғлиқ. Шу сабабли югуришни сайрга, аэробикани велотренажёрга алмаштиринг. Машғулот вақтини 1 соатдан 40-30 дақиқага қисқартиринг. Ҳаддан ташқари тез шуғулланиш аёлни ухлашга ётишига ҳалал беради. Бундай машқлардан сўнг толиққан аёл ухлашга қийналади.

Британиялик олимлар югуриш ишқибозлари орасида сўровнома ўтказишди. Маълум бўлишича, тонгда югурадиганлар кечаси югурадиганлардан кўра кун давомида очликни камроқ ҳис қилишар экан. Олимларнинг фикрича, тонгги бадантарбия иштаҳага жавобгар гормонлар ажралишини камайтиради. Қадрдонлар, танамизнинг баъзи аёрликларини енгиш ҳақида кийинги суҳбатларимиздан билиб оласиз. Суҳбатларимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top