3:35

Ўт пуфагини операциясиз даволаш мумкинми?

MP3

Narrator 1 Ассаолому алайкум. бугун эътиборингизга ўт пуфаги ва у билан боғлиқ баъзи тавсияларни берибўтмоқчимиз. Ўт пуфаги, асосан, жигар билан боғлиқ. Унинг ҳажми ўртача 60 мг бўлиб, у жигарнинг пастки қисмида жойлашган. Ўт қопи ошқозон ости  бези ферментларини активлаштиради, модда алмашинувида иштирок этади. У ёғли овқатнинг парчаланишига ёрдам берувчи «сафро» деган аччиқ кўкимтир суюқлик тўплайди. Бу касалликнинг аломатлари шундай: қорин соҳасида, қовурға остида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, баъзида оғриқ юқорига чиқиб, ўнг кураккача боради. Сафро қандай  вазифани бажаради? Сафро ёғли таомлар истеъмол қилганимизда ёғларни парчалаш хусусиятига эга, бундан ташқари, ошқозон ости бези ферментларини ўн икки бармоқли ичакка яқинлаштириб, оқсилларнинг парчаланишига ёрдам беради.

Narrator 2 Сафронинг таркибида билирубин — ўт кислоталари, сув, тузлардан ташкил  топган. Ўт  пуфаги девори яллиғланганда, девори икки баравар  қалинлашади,илгари бор-йўғи 3 мм бўлса, энди 1 см. гача  қалинлашади. Кўпчилик ўт қопида тош борлигини билмайди. Инсонларнинг йигирма фоизи ўт қопида тош борлигини билмайди. Оғриқ бермаганлиги учун  юраверади. Яллиғланиш процесси бўладиган бўлса УЗИда текшириб кўрилади. Бу ҳолатда биринчидан, ўт қопида димланиш ҳосил бўлади, иккинчидан, ўт девори қалинлашади, булар ўт қопида тош пайдо бўлганлигидан дарак беради. Ўт қопида тош пайдо бўлиш механизми қандай кечади? Биринчидан, инфекция тушади, инфекция тушиши натижасида ўт қопининг шиллиқ қаватида  эпителетлари секин-аста қипиқланиб туша бошлайди. Димланиш ҳолатлари пайдо бўлгандан кейин калоид ҳолатлари бузилади. Тузлар чўкиши натижасида тош ҳосил бўлади.

Narrator 1 Ўт пуфаги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари нимада? Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш пайтида ўт суюқликни 12 бармоқли ичакка ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари пала-партиш овқатланиш, рационда ёғли таомларнинг кўплиги, овқатлангандан кейинги кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши таъсирида келиб чиқади. Ўт пуфагида ўт йиғилгандан кейин ўт пуфаги деворлари таранглашиб, қон айланиши бузилади, натижада организмда яллиғланиш пайдо бўлади. Ўт пуфаги безовта қилганида, «дюбаж» қилиниши мумкинми? Агар ўт қопида тош бўлса, «дюбаж» асло мумкин эмас. Агар ўт қопида қийшайиш бўлса, ёғли таомларни камроқ истеъмол қилган маъқул. Ўт қопи касаллиги билан оғриган инсонларнинг жуда кўп фоизи аёллардир.

Narrator 2 Айтинг-чи, ўт  пуфаги оғриқлари тўсатдан безовта қиладими ёки илгари ҳам ўқтин-ўқтин оғриқ берган бўладими? Тўсатдан қаттиқ оғриқ  бериши мумкин. Бемор шифокор ҳузурига келганида  беш йилдан бери шу жойимда озгина оғриқ бўлиб турарди, деб шикоят қилади. Майда тошлар тиқилгандан кейин ўт қопи яллиғланиб шишади, йиринглайди, бундай ҳолатларда жарроҳлик ёки лапароскопик йўллар билан операция қилинади. Айрим касаллар юрагим санчиб қолди, деб шифокор ҳузурига боради ва кардиология бўлимига тушадиган ЭКГ да эса  ўзгариш йўқ. Аслида уни ўт қопидаги тошлар безовта қилаётган бўлади. 72 соат ичида яллиғланиш процесси безовта қилиб оғриқ тўхтамаса, бемор операция қилинади. Бу кўрсатгич бемор касалхонада кузатувда бўлган бўлса, айрим ҳолларда беморлар яллиғланиш кучли бўлиб, атроф тўқималарга тарқалган ҳолда касалхонага келади  ва бундай пайтда зудлик билан операция қилинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top