3:05

Терлаш

MP3

Narrator 1 Маълумингизким, киши танасида ўта терловчи уч ҳудуд мавжуд: Булар қўлтиқлар, оёқ бармоқлари ораси ва оғиз бўшлиғидан иборат. Оёқ бармоқлари ораси терлаши ва замбуруғли касалликларга гирифтор бўлиши (бадбўй ҳид чиқариши) борасида таниқли профессор Саидқосим Орифов маслаҳатларини сайтимизнинг “Шифокор маслаҳати” саҳифасида ўқишингиз мумкин бўлади. Оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳид носоғлом тишлар, оғиз бўшлиғи касалликлари ва ошқозон–ичак тизимидаги қусурлар туфайли вужудга келади. Бу хусусда шифокор-стоматологлар мукаммал маслаҳатларини сайтимиздан аяшмаган. Ҳозирги иссиқ фаслларда энг кўп учрайдиган нохушлик – қўлтиқ терлаши ва бадбўй ҳид тарқатишидан иборат.

 Қўлтиқ терловчанлиги ва нохуш ҳид чиқариши сабаблари: Қўлтиқдаги анатомо-физиологик жиҳатдан ўзига хосликлар яъни соч фолликулалари ва тер безларининг бисёр эканлиги.

Narrator 2 Шунингдек, қўллар ҳаракатланишига ёрдам берадиган ёғ безларининг ҳам қўлтиқда мўл жойлашганлиги муҳим аҳамиятга молик. Чунки ёғ ва тер аралашмаси микроблар учун севимли озуқа бўлганлиги боис, уларнинг урчишига қулайлик туғдиради. Бу эса қўлтиқнинг терлаб бадбўй ҳид чиқаришига сабаб бўлади. Овқатланишдаги ўзига хосликлар: а) Ўткир, аччиқ (қалампир, мурч), дудланган, жуда ёғли таомларга ружу қўйиш; б) Аччиқ чой ва қаҳва, кока-кола каби кофеин сақловчи ичимликларни кўп истеъмол қилиш ҳам шулар сирасидандир. Асабийлик, ғамбодалик, зиқлик, ғазабнок юриш каби турли стресс ҳолатлари ҳам терловчанликни (айниқса, кундузи) кескин ошириб юборади. Умуман олганда, қўлтиқ терлашининг сабаблари талайгина ва улар ўз вақтида бартараф этилиши лозим.

Narrator 1 Қўлтиқдаги нохушлик аломатлари: Либосларнинг қўлтиқни ёпувчи қисмининг тез-тез намланиб қолиши; Қўлтиқдан бадбўй ҳид келиб туриши; Кишида доимий сиқиқ кайфият, дискомфорт сезилиши, қимтиниш, уялиш шу аломатлар жумласидандир.

 Терловчанлик ва бадбўйликдан қутулиш йўллари: Таомланишдаги юқорида саналган қусурли жиҳатлар бартараф этилиши лозим. Кайфиятни мўътадиллаштириб, ҳар қандай стрессли ҳолатлардан эҳтиёт бўлиниши керак. Қўлтиқ кунига камида икки маротаба илиқ сувда “бактерицид” хушбўй совун билан яхшилаб ювилиши шарт. Шифокор-дерматолог ёхуд косметолог билан маслаҳатлашиб, тегишли “антиперспирант” танлаш ва муттасил қўллашни канда қилмаслик керак. Зеро, барчамизга ибрат бўлгулик Султонул-а-тиббо зот ҳам ўз мулкининг учдан бирини беҳуда хушбўйликка сарф қилмаганлар.

Narrator 2 Албатта, қўлтиқдаги туклар муттасил ва мунтазам тозалаб турилиши лозим. Ҳозирги кунда, Россиялик олимлар бу нохушликка қарши махсус доривор ботулотоксинни маҳаллий ҳудудга инъекция қилиш ёрдамида катта муваффақиятга эришишмоқда. Бунинг учун тозаланган қўлтиқ ҳудудига аввал Люгол эритмаси суркалиб, сўнг крахмал сепилади. Ўта терловчан ҳудудлар тезда қорамтир рангга киради ва шу ҳудудга махсус укол қилинади. “Ботулотоксин” доривори ярим йилдан бир йилгача бўлган муддат давомида бу нохушликнинг унутилишига олиб келади. Муолажа фақат мутахассис-шифокор томонидан бажарилмаса, асорат бериши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top