Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун замон жадаллашаётган бир вақтда деярли маблағ орттириш ҳаракатида бўлган ҳамма “Пул топишнинг энг яхши йўли бу – бизнес қилиш дейишади.” Бироқ афсуски, бунинг учун сармоя керакда! Қизиқ, бу фикр кимдан чиққан экан? Ким бу афсонани топган, камбағалларми ёки бойлар, нима деб ўйлайсиз? Бойлар бўлса керак, унда бу уларга нима учун керак? Балки ҳаммани ҳам ўз бизнесига эга бўлавермасин деб бўлса-чи? «Пул пулни яратади”- ёлғон!!! Пулни одамлар яратади, улар ўз вақтларини, ўз ҳаётларини бизнес эгаларига сотиб, пулни яратишади. Албатта иш берувчига юқоридаги, сармоясиз иш бошлаш мумкин эмас, деган фикрни қўллаб- қувватлаш фойдали. Агар ҳамма ўз бизнесини очаверса, уларнинг қўлида ишлайдиган ким қолади?
Narrator 2 Келинг, майли тасаввур қилиб кўрайлик, сизда ўз бизнесингизни очиш учун сармоянгиз йўқ. Шундай қилиб, сизда пул йўқ, лекин банкларда пул жуда кўп. Нимага энди сиз банкдан пул олиб, ўз бизнесингизни бошламайсиз? Ахир Ғарб давлатларида барча бизнес ишлари қарзлар, кредитлар ва акционерларнинг пулига ташкил қилинади.
Нима учун сиз бошланғич сармоясиз иш бошлай олмасангиз, банкдан кредит олмайсиз, ёки пули бор одамлардан қарз олмайсиз? Нега? Бунинг сабабини айтайми? Чунки сиз бу пулларни қайтара оламанми, деб иккиланасиз, яна фоизи, фойда ҳам олиш керак. Сиз ишингизнинг юришиб кетишига ҳатто ўзингизга ҳам кафолат беролмайсиз. Банкга бизнес план тақдим этиб, уларни кредит беришга ишонтириш тўғрисида эса гапирмаса ҳам бўлади.
Narrator 1 Қалбингизни тубида ҳис қиласиз-ки, ўз ишингизни очиш учун пул асосийси эмас, гап пулда ҳам эмас. Бўлмаса гап нимада? Инсоннинг шахс сифатида шаклланганлигида. Мисол учун: Омадсиз шартнома туфайли касод бўлган тадбиркорни олайлик, яна бир ишчини ҳам, уни завод ёпилгани учун бўшатишди дейлик. Тадбиркорнинг ҳеч нарсаси қолмади, на уйи, на машинаси, на пули. У энди оиласи билан қайнонасининг уйига кўчиб ўтди. Ишчининг эса уйи бор, «қор кун”га деб олиб қўйган бироз пули ҳам. Демак тадбиркорга қараганда у бадавлат. Ишчи нима қилади? У бошқа бир заводдан иш қидиради. Тадбиркор-чи? Тадбиркор янги лойиҳа устида ўйлайди. Бироз вақт ўтгандан кейин қарабсиз-ки, ишчи яна ишга жойлашди, хатто яхшигина маоши билан. Тадбиркорнинг эса янги бизнеси бўлади, янги машинаси, янги уйи ҳам.
Narrator 2 Бу тадбиркорнинг ҳеч қандай пули йўқлигига, ишчининг эса молиявий шароити усунлигига қарамай содир бўлди. Бундай бўлиши ақлга тўғри келмайди дерсиз, хато қиласиз. Ҳамма гап шундаки пул ва бошқа молиявий бойликлар ўз бизнесини яратиш, ҳамда кенгайтириш чоғида ёрдам эмас, ҳалақит беради. Бошланғич сармоянинг мавжудлиги, ўз ишини очмоқчи бўлган тадбиркорга ҳатто зарали. Нима учун? Чунки пули бор одам миясини ишлатишдан, ўз кучидан кўра, пулларига ишониб қўя қолади. Агар биз ўйласак, миямизни ишлатсак, бизда пул бўлади, бўлмаса йўқ. Ҳаммаси жуда осон, агар сизда пул бўлишини ҳоҳласангиз, сизга пул эмас, миянгизни ишлатиш керак холос.