3:01

Хотирани тиклаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Олимларнинг таълидлашича, агар мия давомли равишда ишлаб, таълимга йўналиб турса, ҳужайралараро боғлар зичлиги янада мустаҳкамланиши мумкин. Бироқ чиндан ҳам ёмонлашаётган хотирани тиклашнинг иложи борми? Хотирани мустаҳкамлаш учун қуйидаги маълумотлардан бохабар бўлсак, фойдадан ҳоли бўлмайди. 1. Таассуротга кўриш ва эшитиш орқали эга бўлинади. Инсондаги кўриш ҳисси бошқа ҳиссий аъзоларга нисбатан кучлироқ саналади. Чунки кўздан мияга борадиган нервлар қулоқ нервларига нисбатан 20 марта қалинроқ. Масалан, Марк Твен саҳнада ўйнаши керак бўлган ролни қайдлар ёрдамида яхши эслаб қола олмагач, расмлар билан ишлаган ва бу қийинчиликларни осонликча енгиб ўтолган экан.

Narrator 2 2. Қайтариш. Қадимда кўпчилик олимлар кичик ёшлигидаёқ бутун бошли китобларни айнан қайтариш орқали ёд олишган. 3. Ассоциация — ўхшашлик. Бирор фактни бошқа нарса билан қиёслаш орқали эслаб қолиш. Мисол учун танишингизнинг телефон рақамини уй номерингиз, туғилган йилингиз ёки кундалик юрадиган автобусингиз рақами билан қиёслаб, ассоциация қилишингиз мумкин. Такрорлаш яхши, аммо… Халқимизда «юз мартада ёд бўлади, минг мартада муҳр» деган нақл юради. Бу мақол асосли, фақат қачонки унга тўғри амал қилинган тақдирда шундай. Чунки, мия маълумотни муҳрлаши учун унга вақтинча бошқа маълумот юкланмай туриши лозим. Тадқиқотчи Мюллер ва Пильцекерлар бирор матнни ёд олгач, мияни дам олдириш кераклигини таъкидлашади.

Narrator 1Тин олиш жараёнида мия маълумотларни ўз-ўзидан такрорлар экан. Бу жараён маълумот ёдланганидан кейин ўринсиз қайтарилаверса ҳам бузилади. Натижада мияда ҳеч қандай «муҳрланиш» жараёни юз бермайди. Хўш, маълумотни ёдлаш билан мустаҳкамлаш орасида мия қанча вақт тин олиши керак? Бу саволга руҳшунос олим Пьерон жавоб топган. У бир неча кишилар устида тажриба ўтказиб, уларга 18 та нотаниш сўзларни ёдлашни ва қуйидаги жадвал асосида такрорлаб туришни буюради: Тажрибада сўзлар 30 сониядан кейин 14 марта қайтарилганда яхши самара берган. Танаффус 10 дақиқани ташкил қилганда эса 4 марта такрорлаш кифоя қилган. 10 дақиқадан 24 соатгача бўлган танаффусда маълумотлар қисқа муддатли хотирада мустаҳкамланган.

Narrator 2 24 соатдан ортиқ танаффусларда такрорлаш миқдори кўпайиб боради ва 48 соатга етганида 8 марта қайтариш талаб қилинади. Чунки, бу вақт ичида хотирага ўрнашган қўшимча маълумотлар хотира қувватини сусайтиради. Шунинг учун ҳар 24 соатда ёдланган сўзларни қайтариб туриш мақсадга мувофиқ. Матннинг кўп жиҳатлари бир-бирига ўхшашлиги ёдлаш жараёнини қийинлаштиради. Агар сўзлар мажмуаси ҳар хил қилиб тузиб чиқилса, иш осонлашади. Шундай экан, ёд олинаётган ҳар бир сўз ўзига хос тарзда бошқалардан ажралиб туриши керак. Уларни ёзганда бир хилликдан қочиб, ранг ёки ҳарф шакллари турлича қилиб тузилса, ёдлаш жараёнида ижобий натижаларга эришиш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top