3:03

Эзранинг қайғуси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо Каломини синчиклаб ўқиб чиққан ҳар бир киши Худованд қадимда ҳам Янги Ахд даврида ҳам Худога ишонмайдиган ва имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар, деганини англайди. Эзра бу ҳақида шундай дейди: “ Шу воқеалардан кейин Исроил халқининг йўлбошчилари менинг олдимга келиб, шундай дейишди: “Асирликдан қайтган Исроил халқининг кўпчилиги, ҳатто баъзи руҳонийлар билан левилар маҳаллий халқлардан ўзларини сақламадилар. Улар Канъон, Хет, Париз, Ёбус, Оммон, Мўаб, Миср ва Амор халқларининг жирканч одатларини ўзлаштириб олдилар. Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар.

Narrator 2 Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.” Мен бу гапларни эшитганимда қайғудан кўйлагим ва ридоимни йиртиб ташладим, соч–соқолимни юлдим. Қаттиқ изтиробда қолдим. Асирликдан қайтганларнинг бу хиёнати дастидан Исроил Худосининг сўзларидан қўрқадиган ҳамма одамлар менинг атрофимга тўпландилар. Мен эса кечки қурбонлик назр қилинадиган пайтгача изтироб чекиб ўтиравердим. Кечки қурбонлик пайтида мен ҳамон изтироб чекканимча ўтирган ўрнимдан турдим. Кўйлакларим ва ридоим йиртилган ҳолатда тиз чўкдим. Эгам Худога қўлларимни чўзиб, ёлвордим: “Эй Худойим! Қаттиқ хижолатдаман, ҳузурингда бошимни кўтаришга ботинолмайман. Эй Худойим!

Narrator 1 Айбларимиз бошимиздан ҳам ошиб кетган, гуноҳларимиз тоғдай уйилиб, осмону фалакка етган. Ота–боболаримиз давридан шу кунгача биз гуноҳга ботиб келдик. Айбларимиз туфайли Сен бизни, шоҳларимизни, руҳонийларимизни бошқа юртларнинг шоҳларига мағлуб қилдинг. Энди эса, эй Эгамиз Худо, Сен қисқа вақт давомида бизга шафқатингни кўрсатиб, бизни омон сақладинг, муқаддас масканинг олдига жойлаштирдинг. Бизга умид бердинг, қуллигимизда озгина бўлса ҳам ҳаловат ато қилдинг. Эй Худойимиз, биз қул бўлсак ҳам, Сен бизни тарк этмадинг. Бизга марҳамат кўрсатиб, Форс шоҳининг илтифотига сазовор қилдинг. Бизга янги ҳаёт ато қилдинг, уйингни қайта қуришимизга, уни тиклашимизга имконият бердинг, Яҳудо юртида ва Қуддусда бехатар яшашимизга имконият яратдинг.

Narrator 2 Буларнинг ҳаммасидан кейин ҳам биз амрларингга риоя қилмадик. Сен пайғамбарларинг орқали шундай амр берган эдинг: — Сизлар эгалик қилиш учун кираётган бу юрт маҳаллий халқларнинг бутпараст удумлари туфайли ҳаром бўлган. Шунинг учун уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларини олиб берманглар. Бошимизга тушган ҳамма кўргиликларга қилган қабиҳ ишларимиз, ўзимизнинг айбларимиз сабаб бўлди. Эй Худойимиз, шунга қарамай, Сен бизни қилмишларимизга яраша жазоламай, оз жазоладинг, айримларимизни омон сақладинг. Мана шулардан кейин ҳам биз амрларингни буздик. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.” Эзра Худо берган донолик ва илоҳий бошқарув билан бу хиёнат ва хатони тўғрилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top