3:01

Рух амри билан яшаётганлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Муқаддас Каломда ёритилган Худо амри билан яшайдиганлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида сиз билан биргаликда билиб оламиз. Шу билан бирга қандай қилиб Муқаддас Руҳда яшаш ва гуноҳли табиат устидан ғалаба қозониш мумкинлиги ҳақида билиб оламиз. Римликларга ёзилган мактубда шундай баён этилган. Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳeч бир маҳкумлик йўқдир. Исо Масиҳ умматига ҳаёт бeрувчи Руҳнинг Қонуни мeни гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди. Инсон табиати ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Қонун улгура олмаган ишни эса Xудо қилди: У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўxшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка бағишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди.

Narrator 2 Тасаввур қилинг, агар Худовандимиз, меҳрибонимиз шундай қилмаганида, биз ҳали ҳам гуноҳларимиз эвазига қўзиларни қурбонликка келтириб, тинимсиз Худо олдидаги гуноҳимизни ювиш учун курашаётган бўлар эдик. Бу қонун бизга ҳеч қандай умид бермаган, аксинча бизни оғир юк остига ташлаган бўлар эди. Калом шундай дейди: “Xудо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, дeб қилди. Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар. Башарий табиатнинг мурод-мақсади — ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади — ҳаёт ва тинчликдир. Башарий табиатнинг мурод-мақсади Xудога душманликдир; чунки бундай табиат Xудонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди.

Narrator 1 Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Xудога манзур бўла олмайдилар. Xудо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун, сизлар энди табиатингиз амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. … Шундай қилиб, эй биродарлар, табиатимиз амри билан яшаш учун биз бу табиат талаблари олдида мажбур эмасмиз. Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз, руҳан ўлишингиз муқаррар. Лeкин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан ўлдирсангиз, руҳан яшайсизлар. Xудо Руҳи билан бошқариладиган барча Xудонинг фарзандидир.” Жуда ажойиб ва ҳаёда амал қилса бўладиган ҳақиқат. Чиндан ҳам инсон танаси ва гуноҳли табиати фақат ўзи учун яхши бўлишини истайди, бироқ ўша яхшилик бошқаларга ёмонлик қилиш эвазига бўлиши мумкин.

Narrator 2 Буни эплай олмайман, деб қўрқманг. Руҳ амри билан яшашни истасангиз, ичингиздаги Муқаддас Руҳнинг бошқарувига қулоқ тутинг. Ҳеч нарсадан қўрқманг. “Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Xудони азиз Ота, дeб чақирамиз. Xудо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Xудо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бeриб туради. Агар Xудонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мeрос олиш ҳуқуқига ҳам эгадирмиз. Xудонинг қут-баракаларидан мeрос улуши олувчилар cифатида Масиҳнинг ворисдошларимиз. Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шeрик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шeрик бўлажакмиз.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top