3:18

Фаришталар ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун бизлар Худонинг Сўзи орқали бу дунёнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмагани, балки буюк Яратувчи томонидан донолик билан яратилгани, ҳаммамиз учун сирли ва ғаройиб кўринадиган фаришталар ҳақида билиб оламиз. Бундан ташқари, Худонинг Сўзи орқали бизлар дунё фақатгина моддий, яъни кўринарли дунёдангина иборат эмаслиги, балки кўринмас дунё ҳам борлигини билиб оламиз. Чунки самодаги ва ер юзидаги кўринадиган ва кўринмайдиган хамма нарса У орқали яратилган. Тож-тахтлар, хукмронликлар, бошлиқликлар, хокимиятнинг ҳаммаси У орқали ва У учун яратилган (Кол.1:16). Кўринарсиз дунё кўринарли дунёдан олдин яратилган ва кўринарли дунё кўринарсиз дунёдан келиб чиққан.

Narrator 2 Бизлар имон орқали англаяпмизки, коинот Худонинг каломи билан бунёд бўлган, яъни кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келган (Ибр.11:3). Демак, Худо олдин кўринарсиз дунёни ва фаришталарни яратган. Худо кўринарсиз дунёда фаришталарни яратди. Фаришталар хизматкор рухлар бўлиб, улар кўп сонли ва турли хил вазифалар учун яратилган эди. Фаришталардан бири – Худонинг шуҳратини олиб юрадиган бош фаришта бўлиб, Худо томонидан ҳар жиҳатдан мукаммал қилиб яратилган эди. У Худо томонидан Худонинг шуҳрати билан қамраш учун мойланган эди. Раббий Худо шундай демоқда: сен мукаммаллик муҳри, донолик тўлиқлиги ва гўзаллик тожи. Сен Аданда, Худонинг боғида эдинг; Сенинг кийимларинг турли хил қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди.

Narrator 1 Аммо у манманлик қилиб, Худо шухратини ўзида олиб қолмоқчи бўлди. Шунда Люцифер ерга қулатилди. Аммо Люцифер фақат ўзигина қулаган эмас. У ўзи билан бирга фаришталарни учдан бир қисмини олиб кетди. Чунки у Худо унга берган мукаммаллик, гўзаллик, донолик ва мойланиш туфайли жуда катта таъсирга эга эди. Тасаввур қилинг, агар Худо гунох қилган фаришталарни ҳам аямаган бўлса ҳамда ҳукм кунигача сақлаш учун уларни жаҳаннамнинг зимистон қаърига қамаб қўйган бўлса,…гунох қилган бизларнинг ҳолимиз не кечар экан?(2Пет.2:4). Уларнинг гуноҳ қилгани Худога маълум, лекин одил Худо гувоҳларсиз ҳукм қилмайди. Ўлимга ҳукм қилинувчи икки ёки уч гувоҳлар сўзига биноан ўлиши керак; Бир гувоҳнинг сўзига кўра ўлимга топшириш мумкин эмас. Фаришталар фақат хизмат қилиш учун яратилганлиги, уларда “яхши-ёмонни фарқлаш” қобилияти йўқлиги учун, қолган фаришталар қулаган фаришталарни ҳукм қила олмайдилар.

Narrator 2 Инсоннинг яратилишининг яна бир мақсадларидан бири шу бўлиши мумкин: қулаган фаришталар устидан одил судни амалга ошириш. Чунки Худонинг Сўзида бизлар фаришталарни хукм қилишимиз аниқ қайд этилган: Биз фаришталарни қукм қилишимизни билмайсизларми? Агар шундай экан, тирикчилик ишлари қаерда қолди? (1Кор.6:3). Шайтон ва унинг издошлари гунох қилдилар. Уларнинг ичида ёвузлик пайдо бўлганини фақат Худо билар эди. Нима содир бўлгани қолган фаришталар учун жумбоқ эди. Уларнинг билгани- жанг бўлди, шайтон қулатилди. Фаришта юнон тилидан таржима қилинганда- “юборилган” деган маънони билдиради. Бизлар фаришталар хақида тўғри билимга эга бўлмаганимизда, улар бизларга сажда қилишга лойиқ, сирли мавжудотлардек туюлади. Худонинг Сўзи эса уларни “хизматкор руҳлар,”-деб атайди. Яъни улар Худо томонидан Худога ва одамларга хизмат қилиш учун яратилгандирлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top