MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда ёзилган пайғамбарлар ҳаёти ва уларнинг бошидан ўтказганлари ҳар доим мени руҳлантириб, Худованд йўлида тўғри яшашга куч беради. Бир куни Аюб пайғамбар китобини ўқиб туриб унинг бир қилмишидан жуда таъсирландим. Бу воқеа унинг нақадар ғамхўр ва меҳрибон ота бўлганидан дарак беради. Мени таъсирлантирган бу воқеа ҳақида сиз ҳам билишингизни истадим. “Бир вақтлар Ўз деган юртда Аюб исмли бир киши яшар эди. Бу киши гуноҳсиз ва ҳақ эди. У Худодан қўрқар эди, фосиқлик ва ёвузликдан юз ўгирар эди. Унинг еттита ўғли ва учта қизи бор эди. Унинг яна етти мингта қўйи, уч мингта туяси, беш юзта омочга қўшиладиган ҳўкизлари, беш юзта эшаги ва жуда ҳам кўп хизматкорлари бор эди. Бу киши шарқда яшайдиганлар орасида энг буюги эди.

Narrator 2 Унинг ўғиллари бир-бирларининг уйларига бориб, зиёфатлар уюштиришар, опа- сингилларини ҳам меҳмонга чақиришар эди. Зиёфатлар тугаган кунларининг эртасига Аюб ўғилларини чақириб, уларни оқлаш ниятида, уларнинг ҳар бири учун куйдириладиган қурбонликлар келтирарди. Аюб шундай дерди: “Менинг фарзандларим гуноҳ қилиб, юракларида Худони лаънатлаган бўлишлари мумкин.” Аюб ҳар доим шундай қилар эди. Унинг бу ишидан биз ҳам кўп нарса ўрганишимиз мумкин. Биз ҳам қурбонлик келтирайликми, дейсизми? Асло ундай эмас. Фақат Аюбнинг қилган ишидан, фарзандлари учун ибодат қилгани ва уларнин гуноҳсиз бўлишлари учун астойдил ҳаракат қилганини таъкидламоқчимиз ҳолос. Тинглаганингиздек, ҳар бир ўғлининг ўз уйи ва оиласи бўлган. Уларнинг оиласи ҳақида фарзандларининг ёши ва характерлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Narrator 1 Демак, фақат Аюбнинг ҳаёт тарзи, унинг Худога бўлган қаттиқ ишончидан ўғилларини ҳам Худога интиладиган қилиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас. Улар бой бўлишган. Бойлик эса ўзингиз тахмин қилганингиздек турли базму жамшидларни уюштиришга имкон беради. Ака укалар базмларни навбатма- навбат бир-бирлариникида уюштиришган. Аюбнинг солиҳ инсон бўлганига шубҳа йўқ. Шундай экан, Худога садоқатли ва Уни ҳаддан ортиқ севадиган Аюб пайғамбар фарзандларини ҳам шундай тарбиялаган бўлиши керак. Уларнинг қандай одам бўлганлари ҳақида Муқаддас Каломда ёзилмаган. Биз ҳазрати Аюбнинг кимлигидан фарзандлари ҳақида тахминий фикр қилишимиз мумкин холос. Зиёфатдан сўнг у фарзандларини чақириб, улар учун Худога ибодат қилган. Табиийки, зиёфатнинг эртасига қилинадиган бу иш фарзандларини гуноҳини ювиш билан бирга уларни Худо ҳақида чуқурроқ ўйлашига, кейинги сафар базмда эҳтиёткор бўлишга ундаган.

Narrator 2 Ҳазрати Аюб фарзандларига эътиборли бўлганидек, биз ҳам наслимиз давомчилари ҳақида яхшироқ ўйлашимиз, шунчаки уларни яхши едириб, яхши кийдиришдан кўра кўпроқ нарсани беришимиз, фарзандларимизни Худога яқинлаштириш ҳақида жиддий мулоҳаза қилишимиз лозим. Шунда улар нафақат билимли, балки Худо марҳамати остидаги етук ва солиҳ инсонлар бўлиб етишадилар. Бунинг учун нималар қилиш керак дейсизми?! Бизнинг суҳбатларимиз ва www.najot.com сайтимиздаги турли бир-биридан фойдали маълумотларимиз сизга сизга керакли маълумотларни тақдим этади. Агар сиз ҳам фарзандларингизни шундай бўлиб улғайишини истасангиз, Муқаддас Каломни очиб қаранг, уни фарзандларингиз билан бирга ўқинг, у орқали Худованд сизга керакли доноликни беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top