MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо ҳаётингизга қанчалик чуқур ўрнашган? Уни чиндан ҳам яхши биласизми? Ёки Уни ҳали тўлиқ билмайсизми? Худо кимлигини билиш ва Уни топиш учун Уни Худо Ўзини намоён қиладиган жойдан излаш керак. Худо Ўз борлиғи билан бутун борлиқни тўлдириб туради. Лекин Худо Ўзини намоён қилмайдиган жойлар бор. Қаерда Худонинг Руҳи Ўзини эркин ҳис қилса, ўша жойда Ўзини очади. Худога Худо қадар ҳурмат-эътибор кўрсатиладиган жойдагина Худонинг Руҳи Ўзини эркин ҳис қилади. Демак, Худони: 1)Худонинг Сўзини ўқиш жараёнида, 2)Ибодат қилиш жараёнида, 3) Жамоатда, 4)Имонлилар билан суҳбатлашиш жараёнида топишимиз мумкин. Худони кўриш ва эшитиш учун руҳий кўз — қулоқлар очиқ бўлиши лозим.

Narrator 2 Маълумки, қуёш нақадар ёрқин бўлмасин – кўр қуёшни кўрмайди; шовқин нақадар баланд бўлмасин – кар товушни эшитмайди. Биз ҳам руҳдан туғилиб руҳий кўзларимиз ва қулоқларимиз очилмас экан, очилгач эса кундан-кунга уларнинг қобилиятларини ривожлантирмас эканмиз, Худони кўриш ва эшитиш бахтига эриша олмаймиз. Руҳий кўз ва қулоқлар юрак қаттиқлашиши туфайли оғирлашади. Исо омманинг кўз ўнгида шунча кўп ибратли мўъжизалар яратган бўлса ҳам, улар Исога ишонмас эдилар. Шу тариқа Ишаъё пайғамбарнинг айтган сўзи бажо бўлди: “Ё Худоё Худовандо! Берган хабаримизга ким ҳам ишонди? Худованднинг қудрати кимга ошкора бўлди?” Диққат қилиб қарангчи, руҳий қулоқларингиз оғирлашиб, кўзларингиз хиралашиб қолмадимикан?

Narrator 1 Улар ана шу сабабдан ишона олмадилар, Ишаъё пайғамбар яна айтганидек: “Бу халқ ўз кўзларини кўр қилди, ўз дилларини тош қилди. кўзлари ила кўрмайдилар, диллари ила фаҳмламайдилар, Мен уларни шифолашим учун, Менга қайтиб келмайдилар”. Ишаъё пайғамбар Масиҳнинг улуғворлигини олдидан кўриб, У тўғрида шуларни сўзлаган эди Юқ.12:37-41. У деди: Бориб бу халққа айтгин: қулоқларинг билан эшитасизлар лекин тушунмайсизлар, кўзларинг билан қарайсизлар – лекин кўрмайсизлар. Зеро бу халқининг юраги дағаллашган, қулоқлари баъзўр эшитади,… кўзлари билан кўрмайдилар, қулоқлари билан эшитмайдилар, юраклари билан фаҳмламайдилар ва Мен шифолашим учун мурожаат қилмайдилар” Иш.6:9-10.

Narrator 2 Шунинг учун Худони таниб-билишни орзу қилган одам буни юраги юмшаши учун ибодат қилишдан бошлаши керак. Ибодат қилинг ва ҳаётингизда бўлаётган воқеалардан Худонинг нима демоқчи бўлаётганини англашга уриниб кўринг. Худони қандай излашимиз мумкинлигини Худонинг Ўзи бизларга очмоқда. Худо билимига чанқоқ бўлиш. Сулаймон маталларида шундай ёзилган: “ Ўғлим! Агар сўзларимни қабул қилсанг ва амрларимни ўзингда сақласанг-у қулоғингни доноликка очсанг ҳамда юрагингни фикрлашга эгдирсанг; Агар доноликни чақирсанг ва ақлни чорласанг; Агар уни кумушдек изласанг ва хазинадек қидирсанг – Худонинг қўрқувини тушунасан ва Худони таниб-биласан.” Сулаймоннинг ҳикматлари китобидан Худовандни излаш ва Ундан қўрқиш доноликнинг бошланиши эканлигини билиб оламиз. Албатта Ҳикматлар китобини ўқиб кўринг, Худовандга қандай итоат қилиш ва донолик ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top