3:24

Довуд ва Ишаё пайғамбарлар бойлик ҳақида

MP3

Салом азизлар. Инсон ҳаёти қанчалар қисқа эканлигини тушунганимизда, уни тўғри нарсага ишлатишни қарор қиламиз. Довуд пайғамбар шундай деганди: “Бизни душманларимиз олдига чекинтирдинг, Ғанимларимиз бизни талон–тарож қилди.

Бизни қўйлар каби емишга бердинг, Халқлар орасига бизни ёйиб юбординг.

Халқингни қора чақага сотиб юбординг, Уларни сотишдан ҳеч наф кўрмадинг.

Биронтаси бойиб кетганда, Уйининг ҳашамати ошиб кетганда, Ваҳимага тушма!

Оламдан ўтганда, у ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмайди, Бойлиги ҳам унинг ортидан қабрга эргашиб бормайди. (Забур 43:11–13, 17–18)

Довуд даврида рўй берган ҳодиса–воқеалар ҳозирда ҳам рўй бермоқда. “Одамлар ерларни ўз номлари билан аташмоқда”. Ҳаёт қисқа бўлгани учун одамлар уни ардоқлайди, абадиятга интилиб, қайси йўл билан бўлса ҳам ҳаётда из қолдиришга тиришади. Бу масалада Ишаё пайғамбарнинг айтган гапларига диққат қилинг (Иш. 47). Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан:

“Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.” Мана шу иккаласи ҳам Бир кунда бошингга тушади: Ҳа, кўп сеҳр–жодулар қилардинг,

Афсунларингнинг кучи кўп эди. Шунда ҳам тамомила болаларингдан айриласан,

Тул бўлиб қоласан. Ўз ёвузлигингга ишондинг, “Мени ҳеч ким кўрмайди”, дединг.

Донолигинг, билиминг сени йўлдан адаштирди, Ўзингга: “Мана, мен! Мендан бошқаси йўқ”, дединг.

Инсон абадиятга нотўғри йўл билан эришмоқчи бўлгани учун, Худонинг мақсадига қарши чиққан бўлади. Юқоридаги оятларда Бобил ҳақида сўз юритилган, аммо бу сўзлар бутун инсониятга ҳам тегишли. Ишаё пайғамбар Масиҳнинг келишини башорат қилиб, шундай деган эди: “Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,

Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз Унинг зиммасига юклади. (Ишаё 53:6) У яна шундай деб ёзган эди: Ҳаммамиз ҳаром бўлиб қолдик, Яхши ишларимизнинг ҳаммаси ҳайз латталари кабидир. Япроқлар каби сўлиб боряпмиз, Айбларимиз шамол каби бизни учириб кетяпти. (Ишаё 64:6) Биз Худо ва инсон табиатини тўғри тушуна бошлаганимизда, инсон ҳаётидаги ҳамма кўргуликлар унинг гуноҳкорлиги ва аҳмоқлиги натижасида содир бўлишини англай бошлаймиз. Инсоннинг ҳаётида юз берган барча яхши нарсалар эса, Худонинг инояти ва шафқати туфайли юз беради. Одатда, одамлар бу тушунчага қарши чиқишади. Улар тескарисини айтиб, ҳамма ютуқлар, баракатлар ва тараққиётни одамнинг истеъдоди ва буюклигига боғлашади.

Фалокату кулфатлар юз берганда эса, ҳеч иккиланмай Худони айблашади.

Барча яхшилик Худодан келишини, ёмонлик ва ноҳақлик эса инсоннинг гуноҳкорлиги натижасида юз беришини тан олмаган одам Худонинг Кимлигини билмайди, инсон табиатини ҳам тушунмайди. Кўпинча биз реал воқеликни кўра олмаганимиз учун ҳаётимизда юз берадиган баъзи нохуш ҳодисаларни кўргулик деб биламиз. Аслида эса, бу ҳодисалар Худо тузган баркамол режанинг ифодаси бўлади.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top