MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир имонли Худони яхшироқ билиш ва Унга яқин бўлишни, иродасини билишни истайди. Каломда ёзилганидек, Исроил халқини қулликдан олиб чиққанидаги мўъжизаларга қараб: Мисрдаги ўнта жазо, денгизнинг икки бўлиниши, Ерихо деворларининг қулаши ва бошқалардан — Унинг ҳар нарсага қодир Худо эканлигини билишимиз мумкин. Одам Ато гунох қилганида ёки Исроил халқи қайта-қайта гунох қилганида уларни қириб ташлаб, янги одамлар сулоласини яратиш қудратига эга бўлганига қарамай, уларни йиллар давомида кечирганидан – У одамзодни мангу севги билан севганини билишимиз мумкин. Худо Ўзини истаган кишисига тўғридан-тўғри очиши мумкин. Мусо пайғамбарни олайлик. Худо Унга ўзини намоён қилишни маъқул кўрди. Лекин бу ваҳий доимо Худонинг Каломига мувофиқ келади.

Narrator 2 Муқаддас Каломни варақлаганимизда Худо Ўзини ваҳий орқали очишига кўплаб мисоллар топишимиз мумкин. Масалан: Иброхимга, Павлусга ёки Мусога Худо Ўзини ваҳий орқали шахсан очган. Табиат орқали ҳам Худованд ҳақида жуда кўп нарсаларни билиб олишимиз мумкин. Бор мавжудот, табиатдаги ҳаёт унинг ортида Яратувчи турганини, дунё ўз-ўзидан барпо бўлиб қолмаганини намоён қилади. Зеро дунёнинг яратилишидан бошлаб Унинг кўринмас хусусиятлари, абадий қудрати ҳамда илоҳийлиги Унинг ижодлари орқали очиқ кўринмоқда ва англанмоқда. Шунинг учун уларга узр йўқ. Атрофда бўлаётган воқеаларга қараб, борлиқни яратган Худованд борлигини англаган инсон Худо томонга қадам ташлаши керак. Худо борлигини англагач эса, Уни билишга ва танишга ҳаракат қилиши керак.

Narrator 1 Худонинг Ким эканлиги ҳақида мулохаза юритар эканмиз, аввало Худонинг

Шахс эканини таъкидламоқ лозим. Шахс бошқа мавжудотдан уч нарсаси билан фарқ қилади: 1)Ақл, 2)Ирода, 3)Ҳиссиёт. Шу уч хусусиятга эгалиги учун одам шахс деб аталади. Кўплар учун Худо булутдек шаклсиз, хумо қушидек фикрсиз мавжудот. Аслида эса Худо реал Шахс! Бу дегани, У бизнинг ҳатти-ҳаракатимизни кузатади, фикрлайди, бу ҳатти-ҳаракатимиздан хафа ёки хурсанд бўлади, бу ҳатти ҳаракатимизга нисбатан қарор қабул қилади. Юқорида айтганимиздек, Худонинг мавжудлигини англаган ва У яратувчиси эканини билган инсон энди, ҳатти ҳаракатларига ҳам эътиборли бўлиши ва Худони ҳафа қилмай яшашга интилиши керак. Тошқиндан олдин Худованднинг юраги оғриган эди. Ерда одамзоднинг ёмонлиги ошиб бораётганини, кўнглидаги бутун фикр-хаёли эса ҳамиша ёмонлик эканини Худованд кўриб, уни яратганидан ўкинди, юраги ачишиб кетди.

Narrator 2 Худо тирик Шахс экан, Уни таниб-билиш, У билан сухбатлашиш, У билан

дўстлашиш мумкин. Худони шахсан билиш билан Худо ҳақида билишнинг фарқи бор. Одам умрбод Худо ҳақида ўқиб, эшитиб, сўзлаб яшаши ва Уни шахсан танимай ўтиши мумкин. Худо билан суҳбатлашмасдан, У билан яшамасдан, ҳаётнинг турли вазиятларида Унга ишониб, Ундан умидланиб, У Ўзини қандай тутишини кузатмасдан туриб Уни таниб-билиб бўлмайди. Бу дунёдаги кўплаб одамлар ҳам Худо ҳақидаги билимларидан кифояланиб, Уни шахсан танишга интилмай яшамоқдалар. Худо билан шахсан танишиш эса одамларнинг ҳаётларини тубдан ўзгартирмоқда. Сизнинг ҳам ҳаётингиз ўзгаришини, Уни таниб билишни истасангиз, Худо Каломини вароқланг, ҳамда бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top