2:48

Нажотни йўқотмаслик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаёт турли синовларга тўла, айниқса имонлилар учун у турли чалғитишлар ва тўсиқларга тўла. Имонли диққатини фақат Худога қаратмаса, топган нажотини йўқотиб қўйиш мумкин. Нажотни йўқотишимизга кўпинча қуйидаги тўрт нарса сабаб бўлиши мумкин: Имонсизлик. Бизлар Худонинг Сўзига, У билан боқлиқ бўлган нарсаларга шубҳа билан қарай бошлаймиз. Бунинг натижасида Худодан ҳеч нарса ола олмаймиз. Калом шундай дейди: “Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин, чунки шубҳа қилувчи киши шамолда кўтарилган ва тўзитиб юборилган денгиз тўлқинларига ўхшайди” (Ёқуб1:6). Шу туфайли бир куни нажотга ҳам ишончимизни йўқотиб, уни йўқотишимиз мумкин.

Narrator 2 Одам мусобақада енгишига ишонса, жон –жаҳди билан тайёрланади,

ишонмаса, қилиши мумкин бўлган тайёргарликни ҳам кўрмайди. Руҳий дунёда ҳам

шундай: Худонинг Сўзига ишонсак, унда қўлимиздан келмайдиганини ҳам

қилишга ҳаракат қилиб, айтилганларни бажарамиз ва имонимиз ҳосилини кўрамиз,

ишонмасак, қўлимиздан келганини ҳам қилмасдан айтилганларни бажармаймиз ва

ҳаётимизда ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмайди. Дангасалик. Руҳий дангасалик руҳий қашшоқликка, ақлий дангасалик ақлий қашшоқликка, жисмоний дангасалик эса жисмоний қашшоқликка олиб келади. Чумолининг олдига боргин, дангаса, унинг ҳаракатига қарагин ва доно бўл.

Narrator 1 Қачонгача сен, дангаса, уйқуда бўласан? Қачон сен уйқудан турасан? Озгина ухлайсан, озгина мудрайсан, қўлингни қовуштириб озгина ётасан. Ва йўловчи каби камбағаллигинг ва қароқчи каби муқтожлигинг келади (Ҳикм.6:6-11). Бизлар бошқалар бизларни туртишларини кутмасдан, ҳаётимиз ёзида, яъни кучимиз борида Осмон Шоҳлигига ҳосиллар йиғишимиз керак. Бундай қилмаганимизда, ҳаётимизда ўзгаришлар содир бўлмайди. Яҳё Чўмдирувчидан бошлаб ҳозиргача Осмон Шоҳлиги куч билан олинади, куч ишлатадиган унга тираниб киради (Мат.11:12). Бизлар ҳаётимизнинг ҳамма соҳасига Худонинг Шоҳлиги кириб келиши учун жон куйдирмаганимизда, бу соҳалар шайтоннинг ҳукмронлиги остида қолаверади.

Narrator 2 Ҳаётимизда содир бўлган бирор кулфат кўнглимизни яралаши ва қайғуда бизлар Раббийдан асрамагани учун аччиқланиб, юрагимизни шайтон қаттиқлаштиришига йўл қўйишимиз ва Раббийдан воз кечиб кетишимиз мумкин. Бизлар доимо ёдда тутишимиз керак: Жон ҳамма нарсадан устун. Йўқотган нарсамиз жонимизни дўзахда йўқотишимизга арзимайди. Шунинг учун Худонинг бўйсунувчан қуллари бўлишимиз лозим. Аюб шунча азоблардан сўнг деган: — Биламан, Сен ҳар нарсага қодирсан ва Сенинг ниятингни тўхтатишнинг иложи йўқ (Аюб42:2). Сизлар ҳам Аюбга ўхшаб бардош беришга: Умидда хурсанд, қайғуда сабр тоқатли бўлинглар; тинмай ибодат қилинглар (Рим.12:12);

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top