2:47

Имондан қайтиш

MP3

Narrator 1 Нажотни йўқотганимизнинг аломати илгаригидек гунох хилиб яшашни

бошлаш ва Раббийни хақорат қила бошлашдир. “. …агар бундан кейин имондан

қайтсалар, уларни яна тавба қилдириб тузатиш имконсиздир. Чунки бундай

кишилар Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар (Ибр.6:6).

Бу жуда хавфли холатдир. Чунки Худонинг сўзи бундайларни: “икки марта

ўлганлар”,- деб атаб, “уларни қайта тавбага келтиришнинг иложи йўқ”,- дейди.

Бизларни нажотни йўқотишимизга бефарқ бўлишимизга юракнинг турли

сабабларга кўра қаттиқлашиши сабаб бўлади. Шунинг учун Худонинг сўзи

юрагимизни асралиши лозим бўлган хамма нарсадан кўра кўпроқ асрашимиз

лозимлигини буюради (Ҳик.4:23).

Narrator 2 Нажотни қандай сақлаб қолиш мумкин? Шайтон нажотга хужум қилар экан, нажотни махкам ушлаш ва сақлаб қолиш лозим. Биз буни уч йўл билан амалга оширамиз. Таълимотда баркамоллашишга шошилиш орқали. Шунинг учун Масих ҳақидаги бошланғич таълимотни қолдириб, камолотга интилайлик… (Ибр.6:1). Бизлар эга бўлган билимимиз билан қаноатланмаслигимиз, балки амалий билимимизни доимо

ошириб боришимиз лозим. Рашк билан хизмат қилиш орқали. Чунки Худо адолатсиз эмас. У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган мухаббатингизни унутмайди, Ўз азизларига қандай хизмат қилганингизни ва ҳозир ҳам қилаётганингизни ёдда тутади. Орзу қиламизки, умидингиз тамоман рўёбга чиқсин, хар бирингиз охиригача айнимай ғайрат кўрсатинглар, эринманглар, имон ва сабр-тоқат билан илохий ваъдаларга эришганлардан ўрнак олинглар (Ибр.6:10-12).

Narrator 1 Имон ва узоқ бардош орқали. Худо Иброхимга ваъда берганда, Ўзидан буюкроқ бировнинг исми ҳаққи қасам ича олмай, Ўзи Зоти ҳаққи қасам ичиб, деди: “Мен сенга қут-баракат бераман, зурриётингни бағоят кўпайтираман”. Иброхим эса узоқ сабр-тоқат қилиб, илохий ваъдага эришди. (Ибр.6:13-15). Хулоса: Дунёнинг Яратувчиси бизни севиб, бизларга сухбат қўлини узатдими, бизлар буни қадрлашимиз ва Унинг мухаббатига муносиб жавоб беришимиз лозим. Шунда Раббимизни ҳам қувонтирамиз, ўзимиз ҳам икки дунё қувонч ва бахтда яшаймиз. Ким бизларни Масихнинг севгисидан ажратар экан: қайғуми ё тангликми, ё қувғинми, ё очликми, ё яланғочликми, ё хавф-хатарми ёки қиличми?

Narrator 2 Ёзилганидек: “Бизларни Сен учун ҳар куни ўлдирмоқдалар, сўйишга маҳкум этилган қўйлардай хисобламоқдалар”. Аммо бизларни Севган орқали буларнинг хаммасидан биз ғолибдан кўра устунроқмиз. Чунки мен аминманки: на ўлим, на хаёт, на фаришталар, на хокимиятлар, на кучлар, на ҳозирги, на келажакдаги нарсалар, на баландлик, на чуқурлик, на бошқа бирон ижод бизни Раббимиз Исо Масиҳдаги Худонинг севгисидан ажратишга қодир эмас (Рим.8:35-39).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top