2:48

Мия ишлашини ривожлантириш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Миямиз ажойиб орган. У ҳар бир аъзомизни бошқаради ва маълумотлар қабул қилади. Бироқ ёшимиз ўтгани сайин миямиз ўз қобилиятлари ва хусусиятларини йўқота боради. Диққатимизни жамлаш қийинлашади, маълумотларни эслаб қолиш қийинлашади. Гарчи ёш ўтгани сари мия функциялари кучсизланса ҳам уни табиий йўллар билан мустаҳкамлаш ва кучайтиришимиз мумкин. Уларни диққат билан тингланг. Биринчи ва олтин қоида бу – танани машқ қилдириш. Яъни тинимсиз бирор спорт тури билан шуғулланиш мияни озиқлантиради. Уни кислород билан тўйинтириб, унга қувват беради. Натижада кислородга тўйинган мия ўз вазифасини яхши бажаради.

Narrator 2 Иккинчи, аммо самарали усуллардан бири мияни чархлаш. Фақатгина жисмоний машқларнинг ўзи камлик қилади. Мия ўз вазифасини яхши бажариши учун мия учун машқлар қилиб туриш фойдали. Бунинг учу, турли мия кучи керак бўладиган ўйинлар ўйнаш, ёдлаш ва бирор мусиқий асбобни ўрганишга киришиш кабилар мия учун жуда яхши озуқа ва куч саналади. Мусиқа тинглаш бутун аъзои баданимизни жонлантирибгина қолмай, миямизни ҳам ақллироқ ва кучлироқ қилади. Мусиқа сўзларимизни равон қилади, хотирамизни кучайтиради ва диққатимизни жамлашга ёрдам беради. Машқ жараёнида мусиқа оҳанглари бизга икки баробар завқ беради.

Narrator 1 Баъзи нотабиий махсулотлар мия ишига ҳалал беради. Булар шакар қўшилган ва турли қўшимчалар билан бойитилган озиқ овқат маҳсулотларидир. Мева, сабзавотлар ва фойдали кокос ёғи каби ёғлар, донли маҳсулотлар мия тўқималарини тиклашда асосий маҳсулотлар ҳисобланади. Мева ва сабзавотлар антиоксидантларга бой. Уларни доимий истеъмол қилиб туриш хотирани ва диққатни кучайтириб, мияга етказиладиган зарарлардан ҳимоя қилади. Биз истеъмол қиладиган кўк чой ҳам мия қаришини секинлаштиради. Бутун дунё мия ёрдамчиси, деб тан олган Омега – 3 ёғлари ҳам мия қурилишида асосий роль ўйнайдиган маҳсулотлардан биридир. Омега – 3 ёғига эга бўлган балиқлардан тез-тез иқтеъмол қилиб турадиганларнинг мия фаолияти бошқаларникидан устунроқ бўлади.

Narrator 2 Витамин В 12 нерв саломатлигига ёрдам берадиган витамин ҳисобланади. У қариётганимизда ҳам миямизнинг ўткир ва хотирамизнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Диққатни жамлай олмаслик, хотира пасайиши организмимизда витамин В 12 етишмаслигининг аломатлари саналади. Витамин Д ҳам суяк соғломлигида фаол иштирок этибгина қолмай, мия амалга оширадиган режалаштириш, маълумотни яхши қабул қилиш кабиларга жавоб берар экан. Бир суткада етарлича ухлаш мия ўзини ўзи тиклашига ёрдам берадиган омиллардан биридир. Уйқу жараёнида мия баъзи воқеаларга бошқа томондан қарашингизга ва муаммоларга жавоб топишингизга ёрдам берибгина қолмай, сиздаги ижодкорликни ҳам оширади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top