3:31

Худо узоқдами?

MP3

Салом азизлар. Сиз қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар Худо ҳақиқийдир.

Ҳаётингизда барча яхшиликлар содир бўлаётганда – қачонки сиз овқат, дўстлар, оила, соғлиқ ва шодиёна вазиятлар билан таъминланган бўлганингизда Худони улуғлаш жуда осондир. Лекин вазиятлар ҳамиша ҳам шодликдан иборат эмас. Ўшанда Худони қандай улуғлайсиз? Агар Худо миллион км узоқда кўринса нима қиласиз? Улуғлашнинг энг чуқур даражаси бу оғриқ вақтида Худони куйлаш, синовларда Худога раҳмат айтиш, васваса вақтида Унга ишониш, қийинчиликларда Унга тобе бўлиш, ва У узоқда кўринганда Уни севишдир.

Дўстлик кўпинча ажралиш ва жимжитлик билан синалади; сиз жисмонан узоқда бўласиз ёки гапиролмайсиз. Худо билан дўстлигингизда ҳамиша Унга яқин ҳис қилолмайсиз. Филип Янси доноларча шундай деган, “Ҳар қандай муносабатда ҳам яқинлик ва узоқлик вақтлари бўлади ва Худо билан муносабатингизда эса, қанчалик яқин бўлманг тарози палласи у ёқдан бу ёққа оғаверади.” Шунда улуғлаш энг қийин бўлади.

Дўстликни камолотга етказиш учун Худо уни ажралишдек туюлган вақтлар билан синайди ва бу вақтларда гўёки У сизни тарк этган ёки бутунлай унутганга ўхшайди. Худо миллион км узоқликда кўринади. Исодан ташқари Довуд Худога энг яқин киши ҳисобланган. Худо уни “Менинг қалбимдаги киши” деб чақиришдан мамнун бўлган. Аммо Довуд кўпинча Худонинг ҳозир бўлмаганидан шикоят қилган: “Эй Худованд, қачонгача мени унутасан? Қачонгача мендан юз ўгирасан?”(Забур 12:1) «Тангрим! Тангрим! Нега мени ташлаб қўйдинг? Мен нолаю фиғон чекяпман, Сен эса йироқдасан, қутқармаяпсан.”(Забур 22:1) “Нечун мени рад қилдинг?” (Забур 42:2)

Албатта, Худо ҳеч қачон Довудни ташлаб кетмаган ва сизни ҳам ташлаб кетмайди. У қайта қайта ваъда берган, “Мен Сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман ва тарк этмайман.” Лекин Худо ҳеч қачон “сен менинг хузуримни доимо ҳис қиласан” деб ваъда бермаган. Аслида, Худо баъзида биздан юзини яширишини айтиб ўтган. У баъзида ҳаётингиздаги ҳаракатларда иштирок этмаётгандек бўлади. “Сиз бир эрталаб уйғонасиз ва барча руҳий ҳиссиётларингиз йўқолган. Ибодат қиласиз ҳеч нарса ўзгармайди. Иблисга танбеҳ берасиз лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Барча руҳий машқларни бажарасиз … дўстларингиз сиз учун ибодат қилишади… сиз барча гуноҳларингиз учун ибодат қиласиз атрофингиздаги кишилардан кечирим сўраб юраверасиз. Рўза тутасиз … барибир ҳеч нарса йўқ. Сиз бу руҳий ғамгинлик қачонгача давом этиши ҳақида қайғурасиз.

Кунлар? Ҳафталар? Ойлар? Бу умуман тугайдими ўзи? … ибодатларингиз гўёки томдан сакраётганларидек туюлади. Бутунлай умидсизликка тушиб, сиз шундай бақирасиз, “Мен билан нима бўляпти ўзи?” Ҳақиқат шундаки, сизда бирор камчилик йўқ! Бу Худо билан дўстлигингизни ривожлантириш ва уни синаш учун одатий даврдир. Ҳар бир Масиҳий ушбу босқичдан бир марта бўлсада ўтади ва кўпинча бу бир неча мартани ўз ичига олади. Бу оғриқли ва аччиқдир, лекин имонингизни ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Буни билиш Аюбга ҳаётида У Худони ҳис қилмаётганида умид берди. У шундай деди: “Мен шарққа томон бораман, аммо Уни тополмайман. Мен ғарб томон бораман, аммо Уни тополмайдан. Мен Уни шимолда ҳам тополмайман, чунки У яширингандир. Лекин У мен қаерга бораётганимни билади. Ва қачонки У худди олтинни оловда тобланганларидек мени синаса, у мени айбсиз деб топади.” (Аюб 23:8-10). Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top