Narrator 1 Ассалому алайкум. Гастроэнтерологлар ҳар тонгни 1 стакан лимон шарбати қўшилган сув билан бошлашнинг фойдали 7 сабабини маълум қилишди. Лимон таркиби С витамини ва калийга бой бўлиб, мия ва асаб фаолиятини яхшилайди ҳамда қон босимини бир маромда ушлайди. Ушбу шифобахш ичимлик организмдаги ишқор мувозанатини бир меъёрда ушлайди, чунки лимон кислотаси жиғилдон қайнашига йўл қўймайди. Лимон шарбати таркибидаги пектин моддаси организмдан очлик ҳиссини йўқотади. Шунингдек, бошқа парҳез турларига нисбатан ишқорли парҳез усулида лимондан фойдаланувчилар тезроқ вазн йўқотишлари исботланган. Мўъжизавий шарбат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Лимон шарбати қўшилган илиқ сув ошқозон-ичак деворини мустаҳкамлаб, ичаклар қисилишининг олдини олади.
Narrator 2 Бу ёқимли шарбат пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга бўлиб, организмни тезда тозалайди ва қондаги токсинларни бартараф этади. Лимон шарбатидаги С витамини юздаги ажинларни текислаб, абадий ёшликни ҳадя этади. Тонгда ичилган бир стакан лимонли сув уйқудан уйғонган мушакларнинг жадал ишлашига туртки бўлувчи керакли гормонлар ишлаб чиқаради. Тана тетиклашиб, ғайратингиз жўш уради! Биз доим харид қиладиган турли ҳил шарбат ва ичимликларнинг 100 фоиз табиийлиги қанчалик даъво қилинмасин таркибида ранг ва таъм берувчи ёки сақлаш муддатини узайтирувчи турли кимёвий қўшимчалар албатта бўлади. Хақиқий юз фоиз табиий бўлган шарбатдан бахраманд бўлишнинг ягона йўли уни ўз қўлимиз билан тайёрлашдир.
Narrator 1 Майин ва ёқимли таъми эса сизни албатта бефарқ қолдирмайди. Лимонни яхшилаб ювиб, цедрасини қирғичдан ўтказиб оламиз (факат юпқа сариқ жойини). Шакар, сув ва лимон цедрасини аралаштириб олиб оловга қўямиз ва 5 минутча қайнатиб оламиз. Қайнатиб совутилган сироп билан лимон сокини аралаштирамиз ва цедрасини сузиб оламиз. Лимонли сиропни 2 литр сув билан аралаштириб совутгичга қўямиз. Охириги этапда 2 литр сув ўрнига газли сув солса ҳам бўлади, баъзилар оддий муздек сув билан ёқимлироқ, деб ҳисоблашади. Совутгичга қўйишга вақтингиз ёки сабрингиз етмаса, стаканингизга ях солиб ичишингиз ҳам мумкин.
Narrator 2Аммо унинг ўзи ошқозонимизга зиён етказиб қўйиши мумкин. Шунинг учун унга сув ва асал аралаштириб ичиш мақсадга мувофиқдир. Шундагина лимонли шарбатнинг шифобахшлиги ошиб, антиоксидантлар хазинасига айланади. Антиоксидантлар, маълумки турли ўсмаларга қарши курашишга шай турувчи ҳимоячилардир. Шунингдек, С витаминига жуда бой лимонли шарбат қоматимизни бузиб турган ёғ қатламларини ишга солиб, уларни бизнинг фойдамизга хизмат қилдиради. Яъни ёғларни биз учун қувват манбаига айлантиради. Шуни унутмангки, бу шарбат калорияли. Шунинг учун кунига 1-2 стакандан ортиқ ичиш тавсия этилмайди. Яхшиси, бу шарбатни эрталаб тушликка қадар ичган маъқул.