Narrator 1 Ассалому алайкум. Маълумотларга қараганда, кейинги йилларда жаҳон бозорида писта, бодом, ўрик, майиз, ёнғоқ, фундук ва бошқа қуруқ меваларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Тарихий манбалардаги маълумотларга қараганда, писта бундан 100.000 йил аввал Эронда мавжуд бўлган. Кейинчалик қадимги грецияда кўпайтирила бошланган. Эронликлар пистани пишганда яримигача очилиб мағизи кўриниб тургани учун, кулаётган «Хандон» писта деб аташиб, уни бойлик рамзи деб ҳам аташади. Шарқ халқлари эса пистани «ҳаёт дарахти», қадимги греклар эса сеҳрли мўъжизавий дарахт деб аташган. Шунинг учун ҳам писта қадимдан камчил ва қимматли мева сифатида эъзозланиб келинган.
Narrator 2 Манбаларда ёзилишича, писта 1000 йил умр кўриб, бўйи 8-12 метрга етади. Хатто писта танасининг диаметри 1 метргача етиши баён этилган. Писта дарахти 25°- 30° даража совуққа бардош беради. Лекин писта меваларининг пишиши учун 40 даражали иссиқ ҳароратни талаб этади. Шу билан бирга ёруғликни севадиган, қурғоқчиликка чидамли бўлиб, унинг томири 15 метргача ер қарига кириб боради. Писта ер танламайди. У тоғлиқ, қиялик ва дашт теккислик ерларда, бўз тупроқларда яхши ҳосил беради. Табиий манбалардаги маълумотларга қараганда, писта экилганидан кейин 8-9 йилда мевага кириши, 2-3 йил ўтиб мўл ҳосил бериши, лекин табиий шароитда 2-3 йилда бир маротаба ҳосил бериши кўрсатиб ўтилган.
Narrator 1Аммо баъзи маълумотларда эса, ёввойи писталарнинг бир тупи 12-15 килограмм, лекин маданийлаштирилган писталар эса 250 килограммгача ҳосил бериши айтилган. Пистанинг шифобахшлик хусусиятлари. Одамлар пистани 2500 йилдан буён озиқ бўладиган емиш сифатида истеъмол қилади. Бугунги кундаги йиғилган маълумот-ларга қараганда, писта одам танасининг тонусни яхшилаб, қувватни ошириб тетиклаштиради. Шу сабабдан ҳам спортчилар кўпроқ истеъмол қилишади. Беморларни дармони қуриганида, мадорсизликда қувват, дармон, куч бағишлайди. Қондаги холестерин миқдори ошиб кетганда пасайтиради. Меъёрга туширади.
Narrator 2 Одам танаси ва аъзоларини ва юзини ёшартиради. Олимлар томонидан халигача писта таркибида одам организми учун зарарли бўлган бирор-бир модда борлиги аниқланмаган. Писта жуда кўп касалликларни олдини олувчи шифобахш неъмат бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳомиладор аёллар, болалар ва қарияларга кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу дарахт мевасидан вақти-вақти билан истеъмол қилиб туриш учун ширинликлар харидини камайтиринг. Хуллас, саломат бўлай десангиз, соғлом турмуш тарзини тутинг ва бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Дастурларимизни мунтазам тинглаб боринг ҳамда ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун муҳим бўлган қимматли маълумотларга эга бўласиз.