3:00

Шовқинлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимизда турли товушлар  бисёр. Йиллар ўтган сари бу товушлар баландлиги ошиб бормоқда. Уларнинг баландлиги ошгани сайин, салбий таъсирлари ҳам ошиб бормоқда. Даставвал, бу саломатликка ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. ШОВҚИН — бу фақатгина самолёт, автомобиль ёки ойнадан келаётган овозгина эмас, балки ошхонадаги совитгич, кир ювиш машинаси, радио ва телевизор товушлари ҳамдир. Кўп қаватли уйлардаги  лифтларнинг чиқиб-тушиши, қўшни эшикларнинг қаттиқ очилиб-ёпилиши. Яна телефон қўнғироғи, фарзандингизнинг ўйинчоқларини тақиллатиб ўйнаши. Хонадонларимизда кундан-кунга маиший техника воситаларининг турлари ортиб бормоқда.

Narrator 2 Бу қулайликлар турмушимиз учун яхши. Аммо улар туфайли шовқинларнинг баландлиги янада ортиб бормоқда-да. 21 аср бошларида Америкалик олимлар илк марта шовқин фони атроф-муҳитни эгаллаб олаётганлиги ҳақида гапира бошлашди. Улар олиб борган сўровларга кўра, Американинг учдан бир аҳолиси тинч ва осуда яшаш учун бошқа жойга кўчишга тайёр эканлигини тан олди. Олимлар атрофимиздаги шовқинлар баландлигини ўлчашганида, қуйидагиларни аниқлашди. Япроқлар шитир-шитири-15 дБ. Девор соатининг шовқини-30 дБ. Оддий овоздаги суҳбат-50 дБ. Бола йиғиси-75 дБ. Ишлаётган чангютгич  — 80 дБ. Метро вагонининг шовқини- 95 дБ. Автомобиль сигнали — 100 дБ. (Децибел — шовқин бирлиги.)

Narrator 1 Биз товушларни қандай эшитамиз? Ички қулоқда қилдек ингичка ҳужайра бўлиб, у товуш тўлқинларини қабул қилади ва товушларни ичкарига етказиб беради. Агар одам доимий шовқин ичида яшаса, бу ҳужайралар шикастланади. Ҳужайраларнинг ҳар бир гуруҳи маълум частотага созланган. Агар уларнинг бирортаси шикастланса, организм маълум частотадаги товушларни қабул қилишдан тўхтайди. Агар эшитиш аъзолари доимий ва баланд шовқин остида қолса, эшитиш қобилияти, албатта, сустлашади. Асаб тизими учун хавфсиз бўлган товуш тахминан, 20-30 дБ (децибел) бўлиши керак. Шаҳарларда бундай натижага эришиш жуда мушкул. Ахир, сув жўмрагидан томчилаётган сув 30 дБга, ишлаб турган совитгич товуши эса 40-45 дБга тенг.

Narrator 2 Катта шаҳарлардаги шовқин эса тахминан, 90 дБга тенг келади. Шундай товушлар борки, биз уларни бошқара оламиз. Масалан, телефон. Ўртача ҳисобда одам бир ойда 3 соат баланд овозли телефонда гаплашади, яъни 3 соат баланд овоз тўғридан-тўғри қулоққа урилади. Қулоғини ўйлаган одам  қўнғироқни ўртача баландликка қўйиши мумкин. Бу гаплар қулоқларига наушник тақиб, баланд овозли мусиқа эшитиб юрувчи ўсмирларга ҳам тегишли. Айниқса, метрода наушник орқали мусиқа эшитишнинг саломатликка салбий таъсири катта. Метро шовқин бўлгани учун мусиқани бор баландликдаги овозга қўйишга тўғри келади. Бу эса шовқинни яна 80 дБ. га оширади. Бундай ҳолат икки йил давом этса, эшитиш қобилиятини 20-30 фоизга тушириш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top