Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азизлар, марҳамат тингланг. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, Хушхабарни тарқатишда ўзаро дўстона муносабатлар ёрдам беради. Шуниси ажойибки, бирор киши имонли бўлгандан икки йил ўтганидан кейин, унинг яқинлари ичида имонсизлар қолмайди. Шуни эсда сақланг азиз биродарлар, нотаниш кишиларга Хушхабар айтиш анча қийинроқ! Юҳанно мактубининг 9 бобида янги имонга келган имонлининг самарали Хушхабар айтиши ҳақида яхши намуна қўрсатилган.
Исо Масиҳ кўр одамнинг кўзларига қўлини теккизгандан кейин, унинг гувоҳлиги жуда оддий, лекин буюк бўлганди: “Мен кўр эдим, энди эса кўраяпман”. У ўзи билан нима бўлганини одамларга айтиб берарди. Шундан кейин, ким у билан баҳслаша оларди? У ўзи билан нима бўлганини одамларга айтиб берарди, ва шунинг учун унинг ўзи одамларни Исога жалб қилиш учун етарли эди. Сизнинг-ча азиз биродар, кўр бўлган одам ўзининг тарихини бир йилдан кейин айтиб берганда, унинг гувоҳлиги шундай самарали бўлардими?
Янги имон юқумлидир, деб айтишимиз мумкин. Янги имонга келган одам иштиёқ ва ёрқин туйғулар билан, ҳали илоҳиёт ҳақиқатларини чуқур тушунмасдан ўзи ҳақида гувоҳлик беради. Унинг имонга келгандан кейинги масиҳийлик ҳаётида ўзгаришлари анча яхши эканлигини инсонлар кўради. Имонга келгандан кейин дарров Хушхабарни айтишни бошлаган биродорларимиз жуда кўп. Дўстлашиш орқали Хушхабар айтиш эса ҳозирги кунга қадар энг самарали ҳисобланади. Бу масиҳийларга давлат томонидан қийин бўлган давлатларда жуда яхши самара берадиган метод.
Аммо ҳозир — бу Европада ҳам ривожланаётган методдир, яъни имонли бир оила, бир имонсиз оилани уйига меҳмонга чақиради ва улар билан чуқурроқ дўстлашишга ҳаракат қилади. Улар биринчи кундан Хушхабар айтиб ташлашмайди, балки уларни кўпроқ эшитади ва уларга далда ва ёрдам беришади. Келажакда эса улар билан албатта Масиҳ ҳақида гаплашиш учун ҳаракат қилади. Худо юракларини тайёрлаб қўйган ва сиз билан дўстлашишга тайёр бўлган одамлар эса, албатта Раббимиз Исо Масиҳ билан танишиб имонли бўлишига асло шубҳа йўқдир.
Жамоатларга асос солишда муваффақиятга эришган Павлус буни яхши тушунарди. У бошқаларга таъсир кўрсата оладиган одамларга Хушхабар айтиш учун аниқ қадамлар босарди. Подшоҳнинг катта таъсирини тушуниб, уларга жасурлик билан гувоҳлик берарди. Ҳаворийларга мактубининг 9 боби 15 оятида шу тўғрисида ўқиб кўришингиз мумкин, азиз биродарлар. У Хушхабарни давлат бошлиқларига Феликс, Фест ва подшоҳ Агриппа олдида ваъз қилди. Жамоатга асос солишда Павлуснинг стратегияси қуйидагича эди – шаҳарга келиб, у маъбадда ва “Муҳим одамларнинг” уйида таълим берарди.
Павлус бирон кишини имонга олиб келса, шундан кейин бошқалар ҳам имонга келишни бошлардилар. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясасак. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkashradio.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.