3:35

Болаларнинг ўсишига ёрдам 309

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Келинг азиз биродарлар, масиҳийлик ҳаётимиз давомида нималарга эътибор беришимиз керак ва нималардан ўзимизни йироқ тутишимиз керак, шу ҳақида бироз суҳбатлашсак. Айтингчи азиз болажонлар, сизга қачонлардир: “Сен мана бу ишга жавоб берасан” — деб айтишганми? Албатта, бу яхши таклиф, лекин ҳамма ҳам буни қила олмаса керак.

Бу дегани азиз биродар, энди сен шу ишга жавобгар бошлиқ ва ишнинг бориш жараёнини текширувчи бошлиқсан деганидир. Энди азиз дўстим, сен ушбу ўзимиз яшаб турган дунёни ким бошқариши ҳақида ўйлаб кўрганмисан? Муқаддас Китобда айтилишича, Худо барча борлиқ устидан мутлақ Ҳокимдир. Зеро У бутун дунёни бошқаради. У парвардигори олам, ҳокимларнинг Ҳокимидир. Худованддан бошқа бу дунёни бошқарувчи ҳеч ким йўқдир.

Худованд доимо ҳаммани ва ҳамма нарсани бошқариб келган ва бундан кейин ҳам бошқаради. Агарда Худо йўл қўймаса, ҳеч нарса ўз-ўзидан содир бўлмайди. У доимо: ҳам кундузи, ҳам кечаси, суткада 24 соат, ҳафтада етти кун, йилда эллик икки ҳафта бошқаради.У асло ухламайди ва дам олмайди. Энди азиз радио тингловчи дўстим, бир савол пайдо бўлади: Худованд қачонгача бошқаришни давом эттиради? Муқаддас Китобда шундай дейилган: “Худо абадул абад ҳукмронлик қилади”.Чиқиш китобининг 15 боби 18 ояти.

Худованд доимо бошқарган ва бундан кейин ҳам бутун борлиқни бошқаради. Айтгингчи биродар, сен учун бу қандай аҳамиятга эга? Сени ҳаётингда нимаики содир бўлмасин, бундан қўрқмаслигинг ва ғамга ботмаслигинги керак, чунки Худованд доимо сен ҳаётингни ҳам бошқариб туради. Бунинг учун сен Худованддан абадий миннатдор бўлишинг керак. Албатта Худованд сени севади, сен эса Унга ишонишингни айтишинг керак. Худованд ҳоким, У парвардигори олам ва шоҳларнинг Шоҳидир.

Сени ҳаётингни У бошқариши учун сен Худовандга ишонишинг керак. Бунинг учун эса барча шу кунга қадар қилган гуноҳларинг учун Уни олдида тавба қилиб кечирим олишинг шарт. Раббимиз Исо Масиҳга юрагингдан жой бер. Шунда У сен билан бирга бўлади, У сени қалбингда яшайди. Раббимиз Исо Масиҳнинг хочда азобли ўлими ҳам айнан сен учун содир бўлган эди. Чунки ҳеч бир одамзод Унинг кўз ўнгида гуноҳсиз эмас. Ҳаттоки эндигина дунёга келган чақалоқ ҳам гуноҳкор саналади. Дунёдаги энг яхши беозор инсон ҳам гуноҳкордир.

Ҳеч ким: “менга Худо керак эмас, мен ўз билганимча яшайман”, деб айта олмайди. Чунки ҳар бир инсон ўз ўлимидан сўнг, Худованд олдида барча яшаб ўтган ҳаёти учун жавоб бериши лозим. Кимда-ким Раббимиз Масиҳга ишонган бўлса ва Уни ўз юрагига қабул қилган бўлса, Худованд бундай инсонни гуноҳларини кечириши аниқ. Чунки У Ўз сўзига содиқдир. Шунинг билан азиз болажонлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радиомиз орқали учрашгунча сизлар билан хайрлашиб қоламиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз болажонлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top