3:19

Болаларнинг ўсишига ёрдам 310

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз болажонлар, биз яхши биламиз Худованд бутун борлиқнинг ҳукмдоридир. У ҳар доим ҳамма нарсани бошқариб келган. Шунинг учун ҳам У Ўзига маъқул бўлганини қилади. Худованд барча инсонларнинг ўйлаганларини амалга ошишини ҳам ҳал қилади. Шунинг учун ҳам Худовандни бутун одамзоднинг устидан ҳукмрон, деб айта оламиз. Худованднинг хоҳишисиз одамзоднинг ҳаётида ҳеч нарса содир бўлмайди.

Инсонларнинг ҳаётида қайғули кунлар ҳам, қувончли кунлар ҳам бўлади. Буларнинг сабабчиси албатта Худованддир. Лекин азиз болажонлар, оиламизда ёки яқинларимиздан кимдир оламдан ўтса ёки оғир касал бўлиб ётиб қолса, бизнинг ҳаёлимизга дарров бир савол келиши аниқ. Яъни, “нима учун Худованд бунга йўл қўйди?” деган савол. Кўпинча ушбу саволларимизга биз жавоб топа олмаймиз. Лекин бир нарсани айтишимиз мумкинки, инсон ўзининг қилган хатолари туфайли кўпинча ноқулай вазиятларга тушиб қолади.

Азиз болажонлар, қайғули кунларда Худовандга саволларимиз кўп бўлиши аниқ. Лекин хурсандчилик пайтларимизда эса, Худовандга раҳмат деб айтиш ҳар доим ҳам ёдимизга келавермайди. Азиз болажонлар, ҳаётингиздаги воқеалар назоратдан чиқиб кетаётганлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Балки ҳақиқатдан ҳам яқинларингиздан бири автохалокатга учрагандир, ёки бўлмаса қаттиқ касалланиб қолгандир. Балки ота-онангдан бири ўз ишини йўқотгани сабабли оилада қийин аҳвол вужудга келиб қолгандир.

Азиз болажонлар, нима бўлганида ҳам Худованддан асло юз ўгирмаслик керак. Аксинча, янада Унга яқинроқ бўлиб, Худовандни севишда давом этиш керак. Шунда Худованд сенга Ўзининг буюк севгисини кўрсатади ва янада марҳаматлайди. Худованд барча ёмонликларни ҳам Ўз севганлари учун тўлиқ яхшиликка айлантира олади. Азиз болажонлар, Муқаддас Китобда шундай деб ёзилган: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этилганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.” Римликларга китобининг 8 боби 28 ояти.

Азизлар, ҳаётингизда Худо билмайдиган, шунчаки арзимайдиган ёки У бошқара олмайдиган ҳеч бир ходисанинг ўз йўқ. Агар сенинг атрофингда ҳамма нарса бузилаётган бўлсада, унутма, бунинг ҳаммаси Худонинг назоратидадир. Самовий ва меҳрибон Отангга тўлиқ ишона олишинг мумкин. Лекин шуни асло ёдиндан чиқарма, азиз дўстим, Худованд Ўз болаларига алам ва ташвишларсиз ҳаёт кечиришларига ваъда бермаган. Шунинг учун ҳам ҳаётимизда шундай воқеалар учраб туради. Шунинг билан азиз болажонлар, бизнинг бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди.

Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва дўстларингиз билан бўлишинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top