3:28

Уй гуруҳлари 154

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари мавзусига бағишланган эшиттиришимиз яна эфирда. Бир-бирига яқин бўлган инсонларнинг битта гуруҳга муҳтожлиги ҳаёт давомида, Исо билан юришда, бу ҳар даврларда ва ҳар юртларда бўлади. Тенг шогирдлик бизнинг Исода ўсишимизнинг етуклигига олиб келади. Биз бошқаларга муҳтожмиз. Тенг устозлик чуқур муносабатлар учун жуда муҳимдир, сабабки, кичик гуруҳда битта инсон бошқаларнинг дунё қарашидан ҳимояланмагандир.

Ва улар таъсирчан ва очиқ бўлишга чақирилган, ва бир хил вазиятдан ўтаётганлар орқали синалиши мумкин, шу нарсалар етукликка олиб келиши мумкин. Аслида, жамоанинг иймони бу энг муҳим йўллардан бири бўлиб, бу Худо Исони бизни яраштириш учун танлаган йўлдир. Азиз радио тингловчи биродарлар, сизларга шу ўринда савол билан мурожаат қилишимга ижозат берсангиз. Қандай қилиб бу факт Исони оломонга эмас, ёки битта инсонга эмас, балки кўпроқ гуруҳларга шогирдлик қилгани, сизнинг келажак устозлигингизга таъсир қилади?

Азиз радио тингловчи биродарлар, биз масиҳий инсонлар бошқаларнинг олдида тенг ҳуқуқли бўлиб кўринишимиз учун нафақат кичик уй гуруҳларида, балки маҳалла куйда, жамоат ишларида ҳам фаол бўлишимиз керак. Бу аниқ кичик гуруҳда танқидий фикрлашлар кучаяди. Муаммони ҳал қилиш бўйича алоҳида гуруҳга эга бўлган шахсларнинг йиғимидан кўра, тўлиқ гуруҳнинг имконияти буюкроқдир. Исонинг гуруҳ билан ишлаганлиги бу бошқа сабаб.

Ҳозирги даврида табақали етаклаш структуралар мавжуд, аммо, биргаликда иш тутмаса, қандайдир зўрлаш йўллари билан ўз қўдратини ушлаб турмаса, улар ривожланмайди ва кўпга чидамайди. Эклессиаст китобининг 4 боби 12 оятида бизга шундай деб айтади: “Киши бир ўзи бўлса, уни йиқитиш осон, лекин икки киши ўзларини ҳимоя қила олади. Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир”. Яна

Ҳикматлар китобининг 11боби 14 оятида ҳам бизга айтади: “Йўл–йўриқ кўрсатувчиси бўлмаган халқ ҳалок бўлади, маслаҳатчилар кўп бўлса ғалаба келади”.

Раббимиз Исо Масих — гуруҳ, иерархиядаги ўзига ҳос ёлғизликдан кўра, курашиш учун мураккаб ғоялар, вазиятлар ва ҳақиқат билан яҳшироқ имконияти борлигини билган, ва биз буни билиб, тушуниб, кейин миннатдор бўламиз. Етакчиларнинг соғлом жамоатда ишлаши бу ҳар доим руҳий инъомли инсонларнинг биргаликда ишлаши ва ҳамкорлик ташаббусидир. Етакчилик ҳаётнинг ҳар жараёнида ва ҳамма даражалар талабларида, биз гуруҳнинг ёки ташкилотнинг донолигини ушлаш учун машақат билан ишлаймиз. Шундай экан азиз биродарлар, кичик уй гуруларингиздаги биродарларга шогирдлик ҳақида кўпроқ тушунтириш ишларини олиб боринг. Бунинг самарасини келажакда ўзингиз кўриб қувонасиз. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Албатта ушбу манзилимизга мактуб йўлланг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top