3:59

Хитой уй жамоатларининг тажрибасидан

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бидъатчилар Хитой ҳаракатининг уй жамоатлари учун асосий душманлардан бири ҳисобланадилар. Ушбу жамоатлар раҳбарияти томонидан бидъатчилар таълимотининг уч муҳим манбаси белгиланган. «Биринчи манба – Худонинг мавжудлигидан гувоҳлик бериб турувчи имонлиларнинг индивидуал ҳис-ҳаяжонлари. Худога мурожаат қилишнинг шахсий руҳий тажрибаси таълимот даражасигача кўтарилади, буни қабул қилишни ҳаммага зўрлайдилар. Масалан, Хэнань қишлоғининг жанубида, хонаки жамоат ҳаракати тармоқларининг бирида барча имонлилардан – ўз тасаввурларида уларга шахсий “қадимги одам” намоён бўлиши талаб этилади. Бундай талаб қўйишнинг сабаби жуда оддий: ушбу йўл орқали Худога жамоат раҳбари келган. Унга бир руҳ намоён бўлди, бу руҳни раҳбар ўз шахсиятининг қоронғу қисми сифатида қабул қилди. Руҳ унинг устидан тўла ҳукм ўрнатганини айтади. Даҳшатга тушган одам ўзининг қоронғу “мен”идан баланд келмоқчи бўлди ва Исо Масиҳнинг янада юқорироқ ҳокимиятига мурожаат қилди. Бу воқеа Масиҳга юз тутиш гувоҳлиги сифатида маълум маънода таассурот туғдиради, аммо таълимот сифатида бу ғирт бемаъни гап.

Қонунчилик – бидъатчиликнинг яна бир манбаи. Қонунчилик Муқаддас Китоб ҳақиқатини йўққа чиқаради, шунинг учун ҳам озод қилишга даъват этувчи қонунчилик одамларни қулликка солади. Ҳеч бўлмаганда, қисмат ҳақидаги таълимотнинг турли–туман талқинини олайлик. Баъзи бир масиҳий жамоатлари, агар одам моддий жиҳатдан таъминланган бўлса, ўша одамни қутқарилган, деб ҳисоблайдилар. Бошқаларнинг айтишича, бир маротаба қутқарилишни қабул қилган одам келажакда хоҳлаганича яшаши мумкин, чунки Худо кимни танлаган бўлса, ўшани осмонга олиб кетиши шарт. Шунга ўхшаш бузуқ таълимотлар Худонинг марҳаматига очиқ–ойдин тарзда соя солади. Бидъатчиларнинг муҳим манбаларидан учинчиси – оддий халқнинг ишончи. Масиҳийликни янги қабул қилган имонли ирим-чиримларни амалиётда қўллаганда, унинг эътиқодига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Хэйлунцзян қишлоғида бўлиб келган хизматчилардан бири, жамоат йиғилишининг раҳбарлари бирор қарорни қабул қилишдан олдин икки қуръа тошидан – бир тарафи силлиқ, иккинчиси нотекис бўлган икки ёғоч парчасидан фойдаланаётганликларини кўрди. Анъанавий Хитой эътиқоди бўйича, бу ёғоч парчалардан фол очишда кенг қўлланилар эди: коҳин ёғоч парчаларни тепага отиб, Худодан “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб беришини кутар эди. Агар ёғоч парчаларнинг бири ерга силлиқ тарафи, иккинчиси нотекис тарафи билан ерга тушадиган бўлса, унда худо “ҳа” деган бўлади. Иккала ёғоч силлиқ тарафи билан ерга тушса, худо – “йўқ” дегани, иккиси ҳам ноткис тарафи билан тушса – “унда яна бир марта ҳаракат қилгин” дегани бўлар экан. Бундай қарор қабул қилиш усулидан фойдаланаётган жамоат раҳбарлари Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг 1-бобини далил сифатида келтирадилар. Унда айтилишича, хоин Яҳудонинг ўрнига ҳаворийлик хизмати учун икки номзоддан бирини танлаш мақсадида “қуръа ташланади”. Ёзувдан айнан шу жойни асос сифатида олган Хитой жамоатларининг раҳбарлари ким дьякон, ким пресвитер, ким воиз бўлишини билиш учун Оқшом Зиёфатида “қуръа тоши”ни ташлар эдилар. Бундай йўл билан жамоатнинг етакчи лавозимларини лойиқ бўлмаган одамлар эгаллаши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бидъатчилик билан курашнинг энг яхши усули – бу Муқаддас Ёзувни чуқур таҳлил қилишдир. Шуниси муҳимки, Муқаддас Китобни фақатгина етказиб бериш эмас, балки имонлиларга Ёзувни тўғри талқин қилишни ҳам ўргатиш лозим”». Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top