3:30

Уй гуруҳлари 158

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан яна кичик уй жамоатлари ҳақида суҳбатлашсак. Раббимиз Исо Масиҳ инсонларни суҳбатларида бирлаштирар эди. У одамлар билан ўзаро суҳбат қилган. У зийрак саволлар қўяр эди ва шу билан инсонларнинг фикрларини синар эди, ҳаётга қарашларни, Каломни талқин қилишда ёки ҳаракат қилиш йўлларини ўргатар эди. Юҳанно Китобининг 4 бобида Рабимиз Исо Масиҳ Самариялик аёлни суҳбатга жалб қилади ва шу ерда нафақат У ўзининг гуноҳкорлигини тушунади, балки Исонинг ҳақиқатдан ҳам кимлигини тушунади, аммо шунинг натижасида бутун қишлоқ қутқарилади.

Раббимиз Исо Масиҳ фарзийларни ғазаблантиради, уларнинг диний урф- одатларининг кўз бўямачилигини кўрсатади. У уларнинг чуқур ёлғон диний ишончларига зарба уради. Шу суҳбатлар орқали Раббимиз Исо ҳар доим

Ўзининг кетидан эргашишга ва ўзгаришга чақиради. Исо ўзининг ўқитишларини яхши тузилган саволлар орқали бошқарар эди. Исонинг саволларида, Жон Диар Исо Инжилда қўйган саволлар жами бўлиб 307 марта эканлигини кўрсатади. Сўзлашётганда эса бошқалар 183 марта сўрашган.

Ўйлаб кўрингчи, қанчасига У жавоб берди? Фақат учтага! Шу саволлар инсонларнинг тўғридан-тўғри қалбларига ва уларнинг ишончига борди. Агарда биз шу оддий динамикани тушунсак, балки биз жавоб беришни ўрнига Исо Ўзининг шахсий саволларини сўраганлигини тушунамиз. Исонинг саволлари ҳар биримизнинг ҳолатимизни ўзгартиради, инсон ўзининг онгида қадриятлар яратади, иккиламчи онг ўзгаради, Худо ёки дунё қандайлиги ҳақида сизнинг тушунчангиз синалади, ёки янги ижодий имкониятлар тақдим қилинади.

Раббимиз Исо Масиҳ саволларни, зўр саволлар, асабий саволлар, ўндовли саволлар, ўзгартирадиган саволларни доимо сўрайди. У бизни ўзгариш даражасига етаклайди, бу Ўзининг катта тутиш ёки юқори ўзига қаратилган маънавий тушунчаларга етаклашдан кўпроқдир. У бошдан оёққа маданий ёки илоҳий тушунчаларни ағдар-тўнтар қилади шу нарсалар билан биз барибир тўқнашамиз. У бизни Худонинг инояти тегиши мумкин, ва қаерда бизнинг умуман назоратимиз йўқолган жойда, на у ерда, на бу ерда қолдиряпти. Балки шу нарса кўп инсонлар учун тегишли эмасдир, балки бу фақат менинг тажрибамга асосланиб, улар сизни рад этишади ёки курашади.

Балки шунинг учун биз Исонинг саволларига ва таъкидлашларига шунча кам аҳамият бердик ва унинг умумий жавобларига кўпроқ аҳамият бердик. Улар бизга кўпроқ омад туйғусини ва масала тугаганини кўрсатади. Биз Исони систематик теолог қилиб қўйдик, у худди ўқитиш догмалар атрофида юргандек, аммо у бир жойдан бошқа жойларга борар эди ва трансформация бўлган жойни бирлаштирар эди. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ушбу сайтимизга марҳамат қилинг, азизлар. Ҳозирча эса хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top