Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Азиз биродарлар, хўш, имон дегани нима ўзи? Албатта, имон бу Муқаддас Каломнинг ҳақиқатига ишонишдир. Худонинг айтаётганларига ишониш бу ҳар биримиз танлашимиз мумкин бўлган йўл.
Борди-ю биз: “Мен Худога ишонишни хоҳлардим, аммо бу нарса менинг қўлимдан келмайди”, деб айтсак, у ҳолда биз алданган бўламиз. Биз ҳамма вақт Худога ишонишимиз мумкин, чунки Унинг ҳамма айтганлари ҳақиқатдир. Баъзан Худо ҳақидаги ёлғонларни ҳақиқат деб тушуниб қоламиз ва бу билан имонимизнинг сустлашишига йўл қўямиз. Мисол учун, бизда Худога нисбатан соғлом қўрқув улуғлаш, азиз деб билиш, иззат-ҳурмат кўрсатиш бўлиши керак, бироқ Ундан қўрқишимиз ноўрин.
Ёлғондан воз кечиб, ҳақиқат нурида юришимиз учун энг аввал, ҳаётимизни бошқарадиган қўрқувлар ҳақида тўлиқ билиб олишимиз зарур бўлади. Бу ишни эса имон билан бажарамиз.”Имон нимадан иборат?” деган саволга бошқача қилиб ҳам жавоб бериш мумкин. Имон — бу ўз ҳис-туйғуларимиз ва ҳолатимиздан қатъий назар, Худонинг айтганларига ишониб, ҳаракат қилишга қарор қилишлик деб айтсак ҳам бўлади. Бу ҳақиқат, шунинг учун биз бунга ишонишга қарор қиламиз. Асосий масала шуки, биз ишонаётган нарса чиндан ҳам ишончимизга сазоворми?
Бунинг учун Худо ва Унинг Каломи имонимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиши керак. Бу Ҳазрати Исога ишонган кишининг самарали ҳаёт кечириши учун ягона йўл ҳисобланади. Шундай қилиб, имонли ҳаётимиз Худонинг ҳақиқатига ва Каломига асосланади. Азизлар, хулласи калом, биз ўзимизни шайтон ва унинг ҳийла-найрангларидан ҳимоя қилиш учун дуо ва Худо Каломи ҳақиқати стратегиясидан фойдаланамиз. Биз ўзимизни ҳимоя қилиш билан бир қаторда, ҳануз шайтонга қул бўлиб, ҳақиқат нури нима эканлигини билмай юрган одамларни ҳам ҳимоя ва озод қилиш учун ҳам хизматга чақирилишимиз мумкин.
Шайтонга қул бўлиб юрган бу одамлар Калом ҳақиқати билан озод бўлишга муҳтождирлар. Азиз радио тингловчи биродарлар, шуни ёдимиздан чиқармайлик: биз буюк руҳий жангда иштирок этаяпмиз, бу тўқнашувни ҳал қилувчи ягона йўл эса дуо ва Худо Каломининг ҳақиқатидан иборат. Жанг пайтида қўллайдиган дуо стратегиямизнинг кўпгина ҳолатларини юқорида муҳокама қилиб чиқдик. Энди эса, келинг, ўзимизни шайтондан ҳимоялашда Худо Каломи ҳақиқатидан қандай қилиб фойдаланишимиз ҳақида батафсил гаплашиб олайлик. Бунинг ягона жавоби эса Каломни доимо ўқиб ўрганиш, оятларни ёд олишдир.
Каломни қанчалик кўп ўқисак имонимиз шунчалик мустаҳкамланиб боради. Мустаҳкам имонни эса тўнтариш осон кечмайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Бундан олдин эса, албатта сиз азизларга, ўзимизнинг янги ишга туширилган сайтимизнинг манзили билан таништириб ўтсам: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва фойдаланинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинглар.