3:38

Руҳий ғалаба 327

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, хочдаги ўлимдан кейин Раббимиз Исо Масих Ўзига ишонганларнинг барчасига фаровон ҳаёт ҳақида ваъда беради. Ҳосил байрамидан кейин одамларга Хушхабар етказиш ҳақидаги фикрлар ўзгаргани каби, бизнинг руҳий урушга, руҳий зиддиятларга бўлган муносабатимиз ҳам ўзгарди.

Бугунги кунга келиб, биз хочдаги ўлимдан кейин барҳаёт Раббимизнинг марҳамати остида яшаётган имонлилар сифатида иблис ва унинг жинлари билан жанг қилаяпмиз. Ҳаворийлар фаолияти китоби хочдаги ўлим воқеалари билан Муқаддас Каломнинг якуний қисми ўртасидаги ўтиш даври ҳақида маълумот берувчи тарихий қисса ҳисобланади. Бу муҳим китобдан биз қанча теология ва методологияга эга бўлишимиз мумкинлиги борасида имонлилар орасида турли хил фикрлар мавжуд.

Шу сабабдан биз Ҳаворийлар фаолияти Китобида келтирилган мисоллардан жинларни ҳайдаш усули сифатида фойдаланган пайтимизда жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу Китоб Раббимизнинг ўлимидан кейин ҳам жинлар билан тўқнашувларнинг юз берганлигини аниқ кўрсатади. Шайтоний кучлар имонлилар жамоасининг ўсишига қаттиқ қаршилик кўрсатганлигини биз биламиз. Аммо илк имонлилар жамоасининг ўсиш тарихи ҳақидаги бу китобда ёвуз кучларга қарши курашда зарур бўлган энг сўнгги ва ҳал қилувчи кўрсатма берилмаган.

Янги Аҳд мактубларида жинларни қандай қилиб ҳайдаш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Аммо бу, имонлилар билан ҳеч қанақанги руҳий муаммолар юз бермайди, дегани эмас. Исо Масиҳдаги эркин ҳаёт учун жавобгарлик ҳар бир имонлининг ўзига юклатилган. Қонун остида яшаган имонли киши шайтон ва унинг жинлари устидан ҳокимлик қила олмаган. Ҳозир эса, Худонинг марҳамати билан янгитдан туғилган ҳар бир имонли кишига бундай ҳокимият берилган ва у Раббимиз билан “самовий оламда” ўтиради. Ушбу фикримизнинг тастиғини Эфесликларга мактубининг 2 боби 6 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин.

Имонлилар Раббимиз амалга оширган иш ва Худога бўлган имон туфайли озоддирлар. Барча Мактублар давомида Ҳазрати Исодаги озод ҳаёт ва ёвуз кучларга қарши кураш учун зарур бўладиган панду насиҳатлар бериб борилади. Жавобгарлик кимнингдир бўйнида эмас, балки ҳар бир имонлининг зиммасида бўлади. Мисол учун, мен сизнинг ўрнингизга тавба ҳам, эътиқод ҳам қилолмайман, сизнинг ўрнингизга Раббимизга бўйсунолмайман, иблисга ҳам қарши курашолмайман. Аммо мен бу ишларда сизга ёрдам беришим мумкин.

Бундай муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган қуйидаги оят бизни бир-биримизга қандай қилиб ёрдам бериш кераклигига ўргатади 2 Тимўтийга Мактуби 2 боби 24 ва 26 оятлари. Шунинг билан азизлар, сизлар билан хайрлашиб, сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Ҳурматли радио тингловчилар, ушбу манзилимизга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top