3:17

Руҳий ғалаба 328

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчилар, “Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ кўрсатсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар.

Чунки иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган”.

Бу оятлар ҳақиқат, одамларга эркинлик, Худо эса тавба қилиш учун имконият беради, деб ўргатади. Насиҳат бериш ― биз ўрганаётган бошқа усулларга қараганда кўпроқ аҳамият касб этади. Насиҳат имонли киши нуқтаи назаридан қараганда ― бу Худо билан учрашув. У ― энг ажойиб маслаҳатчидир. Фақат Худогина юраги вайрон бўлган кишиларни оёққа турғазишга ва асирларни озод қилишга қодир.

Худо бу ишларни Ўзига ишонган хизматкорлари орқали амалга оширади. Кўпчилик имонлиларни қандай қилиб жинларни ҳайдаб чиқаришга ўргатадилар? Келинг, бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтамиз. Биз жиннинг отини айтиб, унга одамдан чиқиб кетишини буюрамиз. Жин одамнинг иштирокисиз ундан чиқиб кетди ҳам дейлик. Аммо биз кетгач, жин яна қайтиб одамга жойлашиб олмайди, деб ким кафолат бера олади? Матто Хушхабар китобининг 12 боби 43 ва 45 оятларида жинга чалинган киши ҳақида ёзилган.

Ёвуз жин инсонни тарк этади-ю, аммо қайтиб келганда аввалги уйини, яъни инсон танасини бўш ётганини кўради ва ўзидан ҳам ёвузроқ еттита руҳни эргаштириб келади. Демак, агар инсон ёвуз руҳдан ҳалос бўлгач, ўз эрки учун жавобгарликни зиммасига олмаса, унинг ҳам аҳволи юқорида мисол қилиб айтилган кишиникидай аянчли бўлиши мумкин. Биз кўпинча, ўзимизни жинларни ҳайдаши керак бўлган одам, деб ҳисоблаймиз. Биз жиннинг отини айтиб, уни ҳайдаймиз. Бундай ҳолат уни кўпинча куч билан тўқнашиш деб атайдилар имонлини ёки устозни ҳалоскорга айлантиради.

Эҳтимол, устоз жиндан маълумот олар, мисол учун жиннинг исмини. Аммо биз нима учун жинга ишонишимиз керак экан? Жинларнинг ҳаммаси “ёлғоннинг отаси” деб ном олган йўлбошчилари ― шайтон каби ёлғончилардир. Янҳги Аҳд Мактублари кўз олдимизда бутунлай бошқа манзарани тасвирлайди. Биринчидан, Ҳазрати Исо ҳалос қилувчи деб, айтилади. У қутқариш ва озод қилиш учун келган. Иккинчидан, биз ҳар қандай маълумотни Худо Каломи ва Муқаддас Руҳдан олишимиз керак. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу манзилга ўзингизни қизиқтирган саволлар ва мавзулар ҳақида мактуб йўллашингиз мумкин. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top