3:30

Худонинг сўзи 249

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, ёшлар, оилавий жамоат йиғилишлари ёки жамоат тўла илоҳиётшунос профессорлар бўлишидан қатъий назар, уларга Муқаддас Китоб ҳикояларини кучли таъсир қиладиган тарзда айтиб бериш мумкин. Ҳикоя айтиш маҳорати сўз орқали диққатни ўзига жалб қилувчи муҳитни ярата олишдан иборатдир. Бунинг учун ҳикоянинг манбаи ёки унинг ҳақиқатга муносабати унча аҳамиятга эга эмас.

Ҳатто гулхан атрофида ёки чироқларни ўчириб арвоҳлар ҳақида ҳикоялар айтишадиган болалар ҳам ҳикояни айтиб беришда уни ҳаққоний тасвирлаш, диққатни ўзига қаратиш ва ҳайратда қолдиришнинг муҳимлигини тушунишади. Муқаддас Китоб ҳикояларини ўша унсурларга эътибор берган ҳолда одамларни қизиқтириш орқали ҳам айтиб бериш мумкин. Ёки уларни жонли ва ўзига тортувчи унсурларсиз ҳам ҳикоя қилиш мумкин. Лекин, одатда масиҳийлар Муқаддас Китоб ҳикояларини фақат кўнгил кўтариш учун айтишмайди. Биз уларга Худо ва ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатни етказиш воситаси сифатида қараймиз.

Баъзан бу ҳикоялардаги ҳақиқат бизга равшан эмас. Улар аста-секин очилиб, Исо Масиҳ шахси ва фаолиятида ўзининг юқори нуқтасига эришади ва улардаги ҳақиқат шундагина бизга маълум бўлади. Бунақа ҳикоялар асосан Эски Аҳддан ўрин олган. Унда, Эски Аҳддаги ҳикояларни бутун ҳикоя айтиш қобилиятимни ишга солиб айтиб берсам бўладими? Ҳикоя ўзини-ўзи талқин қиладими, у одамларни ҳақиқатга таяниб иш кўришларига ундайдими? Кўп ҳолларда, мана шу қадимий воқеалар эшитувчига Худо Каломи сифатида гапириши учун уларни ҳаётда қандай амалий қўллаш мумкинлигини тушунтиришимиз керак.

Бу воқеа Муқаддас Китобда баён этилган, шунинг учун у бизларга Худонинг Каломидир, дейиш етарли эмас. Масалан, Ёшуанинг Ерихо шаҳрини қўлга олиши воқеасининг маъноси бизга аниқ ва равшанми? Ахир бизда ундай ҳолат учрамайди-ку! Бу воқеа бизга бераётган сабоқ эса, Худонинг амрларига ишониш ва амал қилишдир. Ундай бўлса, Муқаддас Китоб ҳикоялари асосан имон ва имонсизликни тавсирлаш учун берилганми? Бу ҳикоялар ҳам Худо Каломининг бир қисми бўлгани учун, эртами-кечми, ўқувчи ва эшитувчилар учун улар қандай аҳамиятга эгалигини кўриб чиқишимиз керак?

Муқаддас Китоб илоҳиёти – Каломдаги маълум бир воқеаларга бутун Муқаддас Китобнинг яхлитлигича маъноси орқали қарайди. Бу қарашга биноан биз ҳозир, Исонинг осмонга кўтарилгани ва замоннинг охирида қайтиб келиши оралиғидаги даврда яшаяпмиз. Муқаддас Китоб илоҳиёти эса, ҳозирги кунда яшаётган бизнинг аввал бўлиб ўтган ёки келажакда бўлажак Муқаддас Китоб воқеалари билан қандай муносабатга эгалигимизни кўришга ёрдам беради. Маълум бир воқеанинг бизга нисбатан муносабатини билиб олиш эса, бу ҳикоянинг маъносини тушуниш демакдир. Азизлар, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top