3:33

Худонинг сўзи 252

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан: марҳамат, тингланг. Ерга жуда яқин бўлганда, бошқа жойларга нисбатан қаерда жойлашганингизни аниқ кўриш ниҳоятда қийин. Бир қанча дарахтлар, чуқурликлар, бинолар ёки бошқа табиий ва инсон қўли билан яратилган нарсалар бунда бизга тўсқинлик қилади. Шунинг учун одатда кузатув майдончалари баланд бинолар ёки тоғларда қурилади.

Шу билан бирга, ҳаводан суратга олиш уруш вақтида ҳам, тинчлик пайтида ҳам харита тузиш учун ниҳоятда муҳим бўлиб қолган. Юқоридан қараш — нарсалар ва жойлар бир-бирига нисбатан қандай жойлашганини кўриш имконини беради. Ерга юқоридан қараганда қандай кўриниши одатда хариталарда тасвирланади. Унда кўришимиз учун ниҳоятда катта бўлган майдон бизга бир қарашда кўриш мумкин бўлган бир кичик моделда тақдим этилади. Хариталар фақатгина майдонни кўрсатишда эмас, бошқа соҳаларда ҳам кенг қўлланилади. Баъзи хариталарда жисмлар ўртасидаги майдон эмас, балки уларнинг нисбий ҳажми ёки бир-бирига нисбатан алоқаси кўрсатилиши мумкин.

Бундан ташқари, электр токи оқими, бизнес бошқарувидаги буйруқлар занжири ёки давлатнинг импорт ва экспортини кўрсатувчи диаграмма ва жадваллар ҳам бўлиши мумкин. Вербал, яъни сўз билан тасвирланадиган хариталар ҳам мавжуд бўлиб, уларда диаграмма ёки жадваллар бўлмай, фақат сўз орқали тасвирлаб берилади.

Шу каби, Муқаддас Китоб илоҳиёти ҳам Муқаддас Китобнинг умумий мазмунини сўз орқали тасвирлаб берувчи харитадир. Бу китобда биз бир қанча диаграммалардан ҳам фойдаланамиз; улар Муқаддас Китобнинг барча қисмлари биргаликда бир бутунликни ташкил қилишини тушунишга ёрдам беради.

Муқаддас Китоб илоҳиёти Худо Каломида бирлик бор, деган фикрдан бошланади; Муқаддас Китоб бир-бирига боғлиқ бўлмаган мавзулардан иборат эмас. Балки, у ягона умумий мазмунга эга. Муқаддас Китоб Илохиёти – Муқаддас Китобнинг умумий мазмунга қараш орқали унинг бирлигини кўрсатиб беради. Муқаддас Китоб ҳақида бир хил ёки ниҳоятда ўхшаш фикрга эга бўлган масиҳийлар ҳам, Муқаддас Китоб сувга чўмиш, Худонинг танлови ёки Исонинг қайтиб келиши каби мавзуларда нима дейиши борасида бир хил фикрга эга эмаслар. “Муқаддас Китобга ишонувчи” масиҳийлар бу борада жуда жиддий муносабатдалар.

Ҳақиқат ниҳоятда муҳим ва сиз ҳақиқат деб ишонадиган нарсани ҳимоя қилишингиз керак. Муқаддас Китобга таянишга қарор қилиш, ишониш ва шу асосда иш тутиш барча муаммоларни ҳал қилиб бермайди. Муқаддас Китоб нима демоқчилиги, у буни қандай айтганлиги ва бунинг бизлар учун қандай маънога эгалиги борасидаги саволларни сўраб поёнига ета олмаймиз. Мана шу масалаларга жиддий қарайдиган ҳар бир масиҳий Муқаддас Китоб илоҳиётини тушуниши зарурдир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаб, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top