Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо ўзини инсонларга ҳар хил йўллар билан очади, улар Уни таниши учун одамларга гапиради. Худо Ўзини инсонларга табиат орқали, уни кўраётиб, Яратувчининг донолигини, Унинг кучини, Унинг меҳрибонлигини ва улуғворлигини намоён этди.
Биз тажрибамизда Худо ҳақиқатда биз ҳақимизда ғамхўрлик қилишини ва бизни севишини биламиз. У бизга вазиятлар орқали гапиради. У бизга жамоат ва унинг хизматчилари орқали гапириши мумкин. Худо баъзида бизга очиқлик кўринишларида ва ҳатто туш орқали, Муқаддас Руҳнинг раҳбарлиги ва кучида айтилган ваъз орқали гапириши мумкин.
Худо бизга имонлиларнинг маслаҳати ва ўгити орқали, тарихий воқеалар ва бугунги кунда бўлиб ўтаётган воқеалар орқали гапириши мумкин. Худони биз сокин виждон овозига, ички одамга, бизнинг руҳимизга гапираётган овозига қулоқ солиб эшитишимиз мумкин. У бизга ўзимизнинг фикримиз орқали гапириши мумкин. Худо шунингдек, бизга босма сўз орқали, масиҳийлик йўналишида бўлган радио эшиттириш орқали гапириши мумкин.
Ишаъё 30:21: «Ва сени қулоқларинг орқа томонингда айтилаётган сўзларни эшитади: «мана йўл, ундан юринглар».
Матто 3:17: «Осмондан эса: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман» – деган нидо келди».
Ҳаворийлар 2:17: «Мана, охирги кунларда воқе бўлади, – дейди Худованд – Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман. Сизнинг ўғил – қизларингиз башорат қиладилар, йигитларингиз ваҳий кўрадилар, мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар.
Албатта, биз тушунишимиз керак, ибодатимиз маҳалида бизга келаётган ҳар қайси фикр ҳам Худодан эмас. Туш ва кўринишлар тўғрисида ҳам худди шундай дейишимиз мумкин. Тушларимизнинг аксарияти бизнинг кундузги таассуротларимизнинг акс этиши бўлади, аммо Худо шунингдек туш орқали ҳам гапириши мумкин.
Айтайлик, сизнинг дўстингиз бор, у Раббийдан ибодатда шунақанги шаҳарга ишлагани боришим керакми ёки йўқми деб, кўрсатма сўраяпти. Ҳар сафар у бу тўғрида ўйлаганида юраги орқага тортаяпти. Худо бу ибодатга қандай жавоб бериши мумкин? Бундай ҳолатни Муқаддас Китобдан қайси оят тасдиқлаши мумкин эди?
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.