2:38

Бошқаларнинг эхтиёжига қаранг

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Агар сиз бирор кишининг озор чекаётганини ёки ташвишланаётганини билсангиз, нима қилган бўлар эдингиз?

Эҳтимол сиз шундай дерсиз: “Унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан”. Агар сиз жуда ҳам узоқда бўлсангиз-чи? Лекин сизда бўлмаган нарсага у муҳтож бўлса-чи?

Агар унинг қийин муаммоси бўлиб, сизнинг маҳоратингиз ёки қобилиятингиз уни еча олмаса-чи? Лекин сизнинг бошқа бурчларингиз унга ёрдам беришга қаршилик қилса-чи? Бундай вазиятларда сиз ибодат қилсангиз бўлади. Ҳатто сиз бирор кишига ёрдам бера олишингизни ўйласангиз ҳам, ибодат қилишингиз лозим. Унинг муҳтожликлари кўринмаслиги ҳам мумкин. Шунда сиз ибодат қилаётганингизда, Худо унинг муҳтожликларини кўрсатиши ва сиз олдин бу ҳақида ҳатто ўйламаган йўл билан қандай ёрдам бериш кераклигини айтиши мумкин.

Ушбу дарс сизга бошқалар учун ибодат қилишнинг бир неча калитларини тушунтиради. Бу сизга нима учун ва қандай ибодат қилишни билишга ёрдам беради. Шундай қилиб сиз ўрганганингизни амалда қўлласангиз, сиз Муқаддас Китобда берилган намуналарга амал қилган бўласиз. Сиз ажойиб кашфиёт қиласиз, чунки Худо сиз орқали бошқаларни қутқаради.

Масиҳ бошқа одамларга қараган ва уларнинг эҳтиёжларини кўрган. У жафо чекканларга ғамхўрлик қилган. У касалларни, ташлаб кетилган одамларни, кўзи ожизларни, моховларни қабул қилган. Бир куни, катта оломон халқ Унинг таълимотини тинглаш учун тўпланган вақтда, У одамларга раҳми келди ва ейиш учун бирор нарса беришни шогирдларига буюрди.

Масиҳ халқни севарди, азоб чекаётганлар билан бирга азоб чекар эди, ва биз ҳам шундай қилишимизни хоҳлайди. Гуноҳга ботган, иблиснинг қурбонларига, ҳеч кимга керак эмасларга, йўқолган ва абадий азоб чекишни кутаётганларга бизнинг юракларимизда яшаётган Худонинг муҳаббати, Исо Масиҳнинг кўзлари билан уларга қарайди. Бу муҳаббат бизни бу одамлар ҳақида Исо Масиҳнинг сўзлари билан ибодат қилишга ундайди. У ҳатто Унинг устидан кулганларга, бу одамларнинг гуноҳи учун У хочда азоб чекаётган вақтда ҳам, уларга ачиниб қарар эди.

Луқо хушхабарининг 23чи боб 34чи оятда: «Исо: Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар – дер эди».

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top