Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Мамлакатимизда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга катта еътибор қаратилмоқда. Бу борада банк тизимида қандай ишлар олиб бориляпти? — Аввало, Марказий банк ташаббуси билан таълим муассасалари, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес ғояларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида еътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида коллеж битирувчиларининг бизнес лойиҳаларига 22,6 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар йўналтирилгани фикримизнинг тасдиғидир. Умуман олганда, бу йил айнан коллеж битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 28,3 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар ажратиши кўзда тутилган. Қайд этиш лозимки, мазкур йўналишдаги комплекс чора-тадбирлар бир қатор мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириляпти.
Хусусан, «Микрокредитбанк», «Агробанк», «Ипотекабанк», «Қишлоққурилишбанк», «Асакабанк» ва «Камолот» билан ҳамкорликда «Ёш тадбиркор — юртга мададкор», «Ёш тадбиркор — келажакка пойдевор» «Менинг бизнес ғоям» каби лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишларига ва жамиятда муносиб ўрин егаллашига ҳар томонлама кўмаклашишдан иборат. Бундан ташқари, банклар томонидан ёшларга кам суммадаги микрокредитлар доимий иш жойи ва муқим даромадга ега бўлган жисмоний шахслар кафиллиги асосида ажратиш механизми ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит олишда таъминотни тақдим етиш билан боғлиқ муаммолар йечимида муҳим аҳамият касб етиши, шубҳасиз.
— Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелда «Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2012 йил 17 апрелдаги «Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.