Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Кечиринг, чунки сизнинг келажакдаги кечиримингиз шунга боғлиқ бўлади.
Бизга бошқаларни нафақат кечириш амр этилган. Масиҳнинг таълимотидан бизга шу маълумки, келажакдаги кечиримимиз бизнинг хафагарчилиликларга бўлган муносабатларимизга боғлиқ. Биз Худо ибодати деб атайдиган шогирдларнинг ибодатида, Исо биз бошқа одамларни кечиргандай, Самовий Отамиздан шундай кечирим сўрашни ўргатди. Исо таълимоти давоми сифатида ибодатдан кейиноқ бир қизиқарли огоҳлантириш келади:
Агар сиз бошқаларнинг айб–гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб ва гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди (Мт. 6:14–15).
Бу мутлақ ва икки маъноли бўлмаган тасдиқ ва уни бошқача талқин қилиб бўлмайди. Келажакдаги кечиримимиз тўғридан-тўғри бизнинг бошқа одамларни кечиришнинг раел ҳаракатлари ва кечиришга тайёр бўлишимизга боғлиқ бўлади.
Бутрус Исодан гуноҳ қилган биродарни неча маротаба кечириш кераклиги ҳақида сўради. Кўринишидан, ўзини анча олийҳиммат қилиб кўрсатиб, Бутрус етти мартагача кечиришга тайёрлигини ифодалайди. Ўшанда Исо барчага маълум бўлган ва қизиқарли жавоб беради: “…Сенга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман” (Мт. 18:22).
Кейин Исо ўзига раҳм сўраган ва натижада кўп қарзи кечирилган одам ҳақида матал айтиб беради. Лекин бу сафар бу одам ўзидан озгина қарздор бўлган бошқа бир одамни учратиб қолибди ва унга раҳм қилишни ва кечишни истамабди. Маталда шоҳ бу одамни зиндонга ташлайди ва барча қарзини тўламагунча уни азоб берувчиларнинг қўлига топширади. Давомида шундай хулоса келади: “Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга худди шундай йўлни тутади”.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.