2:38

Кечирим ва Иноят 7 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Биз берадиган кечирим, ҳатто айбдор киши уни биздан сўрамаса ҳам, уни боғлаб турувчи кишанларни узади ва ундан юракни сиқадиган айбдорлик ҳиссини олиб ташлайди. Қайта тирилган Исо Бутрусни Худо Ўғлига хиёнат қилганлиги учун бутун умр ўзини айбдор ҳис қилмасдан яшаши учун уч босқичли кечиримдан олиб ўтди. Кечирувчининг айбдорга бераётган кечирими, у билан бир даражада бўлишига олиб келади.

Кечирим жараёнида бизга қарши гуноҳ қилган одамдан бизнинг ҳеч қандай фарқимиз йўқлигини тушунамиз ва айбор билан бир тахтага турамиз.

Аслида, Худонинг ер юзига келиши, Уни биз билан бир даражада тушганини айтади. Худо, Ўзи шунчалар кучли севган ижоди учун нимадир қилиши керак эди. Орамизда, ерда яшаб туриб, Ўзи гуноҳсиз бўлсада, Ўз тажрибасида одам бўлиш нималигини тушунди. Лекин, У биз билан бир қаторда турди. Худо гуноҳи йўқни бизнинг гуноҳларимизга жавоб берувчи қилди…

Кечириш, ғолиб ва ҳамма нарсани енгиб ўтувчи жангчи–хизматчилар ҳаётининг асосий таркибий қисмидир. Бизни “ғолибдан ҳам кўра юксак қилгувчи” йўлга олиб борувчи хоч йўли шундайдир.

Камбоджалик ёш масиҳий Чем, мактабдан бери биладиган қизил кхмерлар солдатларидан бири унинг кўз олдида онасини дубинка билан уриб ўлдирди.

Ойлар мобайнида Чем бу фожеа ҳақидаги даҳшатли хотиралардан қаттиқ озор чекарди. Аммо секин–секин Худо унга ўзи устидан ғалаба қилишига ёрдам берди.

Ўн йилдан кейин Чем Пном Пеннинг марказий кўчаси бўйлаб кетарди. У онасини ўлдирган ўша одамни кўриб қолди. У одам Чем яқинлашаётганини кўриб бўлиши мумкин бўлган ўчдан ниҳоятда қўрқиб кетди.

Чем кўзёшидан нам кўзлари билан унга қараб деди: “Исо Масиҳ номидан сени кечираман!” Чем Исода ҳақиқий эркинликка эга бўлди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top