2:47

Раҳм-шафқат 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

“Унинг камолотидан биз ҳаммамиз иноят устига иноят олдик” (Юҳ. 1:16). Юҳанно ва бошқа шогирдлар машҳур кишиларга айланди. Улар Унга ўхшай бошлади. Бу одамлар Унинг бардоши, ҳар нарсани қабул қилувчилиги, севгиси, илиқлиги ва улар ҳаётида бутунлай акс этган ҳамдардлиги билан нур таратиб турарди.

Шу тарзда, раҳм–шафқат ва иноят масиҳийликнинг дунёга энг зўр совғасидир. Бу куч ўчдан кўра қудратлироқ, ирқчилик ва нафратдан кўра кучлироқдир.

Иноятдан келиб чиқувчи эркинликдан бошқа ҳеч нима бизни ичдан шу қадар ўзгартира олмайди. Ҳаётимиздаги Худо раҳм–шафқати мутлақ аниқ ва равшан натижаларга эга. Худо томонидан таклиф қилинган эркинликка эга бўлганлар Худо раҳмдиллиги натижасида олган эҳсонлар учун ташаккур айтади: бу кечирим, ҳаёт, қувонч, мусиқа, гўзаллик ва дўстлик инъомидир.

Бошқалар қандай яшашини кавлаштириш ва танқид қилишга жуда кам вақт ва куч кетади. Худо раҳм–шафқати ва эркинлиги билан яшай бошласангиз, сиз анча майдаликдан тийила бошлайсиз. Ҳаттоки уларнинг танловини қўллаб–қувватламасангизда, улар керакли деб ҳисоблаган тарзда яшашига қўйиб берасиз. Иноят билан тўлдирилган масиҳий бу шундай одамки, у дунёга ва одамларга “раҳм–шафқат ойнаси” орқали қарайди. Раҳмдил киши анча чидамли ва бошқаларни камроқ ҳукм қилиш истагини намоён этади.

Қачонки сиз ўз шахсий ҳаётингиз учун раҳм–шафқатга ва марҳаматга эга бўлиш билан банд бўлсангиз, фикрингизга қўшилмаган одамларни камроқ айблай бошлайсиз. Худо раҳм–шафқати ва инояти етуклик сари қилинган улкан қадам ташлашга йўл беради. Сизнинг тинчлигингиз марҳаматни тушунишингиз туфайли кенгаяётгани билан бирга сизнинг етуклигингиз ҳам ортади. Сиз бошқа энди олдинги одам бўлмайсиз!

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top