2:52

Ғалаба 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Биз барчамиз жалб қилинган руҳий жангда совуққонлик билан ҳаракат қилиб бўлмайди. Замонавий жамоатда битта камчилик бор — у кўпинча карвонда зўрға юриб кетаётган имонлилар учун бошпанага айланади, лекин Худо фарзандлари афзалликларининг барчасини олишни ихтиёр қиладилару, таъқиб ва руҳий жанг борасида эшитишни ҳам исташмайди.

Бўрон ва тўфонларда матонат ила қарши туриш учун имонли киши дадил, мўмин ва қўрқмас одам бўлиши лозим. Имонлилар кучли, жасур ва Худо иродасини бажо этишда жасоратли бўлиши керак.

Бизнинг дунёда коммунистларнинг, инқилобчиларнинг ва мусулмонларнинг ўз эътиқодига содиқлигини ҳамма яхши билади. Ўз қонуниятларига мос равишда улар янги тартиб ёки бошқаришни ўрнатишга шу қадар жиддий ёндашишини биламиз.

Исо Масиҳ шогирдлари деб аталувчи бизлар барбод бўлаётган одамзотни Худо Шоҳлигига чорловчи севги инқилобининг қисми ҳисобланамиз. Биз ўз ишимизга бошқа мафкура ёки эътиқодни эълон қилувчиларга қараганда кўпроқ содиқ бўлишимизга тўғри келади.

Инжил мунтазам равишда Исо Масиҳ шогирдларини жангчиларга ўхшатади: “Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби тақдирингдаги азобларга дош бергин. Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди” (2 Тим. 2:3–4). “Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишган деб ўйламасамда, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унитиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон–жаҳдим билан ҳаракат қиламан” (Флп. 3:13–14).

Хушхабар Худо марҳаматига қандай таклиф қилса, Худо иродасига бўйсуниш ва содиқликни ҳам ўзида худди шундай мужассам этади.

Луқо Хушхабарида (9:23) Исо шогирдларига мурожаатида ўзини Масиҳга бағишлашнинг учта унсурини кўрсатди:

“Сўнг ҳаммага хитоб қилиб деди: агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top