Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Матто Хушхабарида (5–7) тоғдаги ваъзда айтилганидай хоч имонлининг характерини очиб беради. Масиҳий характерининг барча хусусиятлари аҳлоқ қоидалари ва бу дунё анъанавий одатлари, асосан жанг нормалари билан мутлақо қарама қаршиликни намоён этади. Одатдаги аскарнинг қалбида раҳмдилликка, тинчлик ўрнатишга ва кечиримга ўрин йўқ, лекин айнан жангчи–масиҳийнинг шу сифатлари туфайли руҳий жангда у махсус имокониятга эга. Жангчи–хизматчилар сифатида биз руҳий қурол бўлмиш севги, қувонч, тинчлик ва ўзини қурбон қилишдек қуролларга интилишимиз учун ғалаба қиламиз.
Аввалбошда биз у ишончга асосланиб ёзилганини айтдик ва унга кўра бутун дунё масиҳийлари катта қаршиликларга дучор бўладилар. Биз бу ҳақда Матто Хушхабарининг 24–бобида ва Марк Хушхабарининг 13–бобида айтилади деб ҳисоблаймиз. Биз шунингдек, бу синовларга интеллектуал, руҳий ва амалий нуқтаи назардан шай бўлишни исташимиз борасида айтган эдик. Бизга маънавий тайёргарлик зарур, чунки жамоат Инжил айниқса қувғин ва қайғу масалаларида нимага ўргатишини тушунишимиз керак. Биз руҳан шай бўлишимиз даркор, чунки жамоат учун ибодат қилиш керак, рўза тутиш ва руҳий жабҳада курашнинг муҳимлигини урғуловчи фаолиятнинг бошқа турларига қатнашиш керак. Амалий тайёргарлик бизга жамоат имонлиларнинг кичик гуруҳлари учрашиши учун шароит яратиши ва имон масаласида улар муросага бормасликларини ҳис қилишлари учун мулоқотларни таъминлаши керак. Имонлилар уйига масиҳийлар ишлари, гувоҳлиги ва топиниши маркази сифатида қараш лозим.
Биз қаршиликларга қандай жавоб қилишни билишимиз даркор. Биз Масиҳ йўлидан борамиз:
…У ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, токи Исонинг исми тилга олинганда кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин (Флп. 2:8–11).
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.