2:59

Ғалаба 8 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Биз қаршиликларга қандай жавоб қилишни билишимиз даркор. Биз Масиҳ йўлидан борамиз:

…У ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, токи Исонинг исми тилга олинганда кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин (Флп. 2:8–11). Биз, Исо Масиҳ нафақат одамларга хизмат қилишда биринчи, балки абадий ҳаёт учун тирилишда ҳам биринчи бўлгани учун бу йўлдан боришга чақирилганмиз. Биздан ташқари ҳеч бир халқ бундай ҳаёт билан яшай олмайди. Жамоатнинг қувилган аъзолари шундай ҳаётни қабул қилишни ўргандилар. Улар ўзларига етиб олишга чақиради, ҳар жойда ва ҳар ерда бизни Севганни ёрдами билан ғалаба қилиш мақсадида ғолибдан ҳам олий бўлиш ва у билан бирга юришга чақиради.

Қаттиқ таъқибга қарамасдан минглаб масиҳийлар Худо олдида қатъий турдилар, бошқа минглари эса эътиқод учун туриб бера олмади. Ҳатто буюк рим таъқиби кунларида Исога тавба қилган озгинагина одам охиригача Исога содиқ қолди. ХХ асрда масиҳийлар қолган барча жамоат тарихидаги асрларга қараганда кўпроқ азият чекдилар. Нимага баъзи масиҳийлар матонат ила қарши туришга қодир? Улар жангчи–хизматчи бўлишга ўргандилар ва матонатли туришга, бўрон ва тўфон вақтида ўз имонларида қатъий тура олдилар.

Жангчи–хизматчилар мисоли мих кабидир. Қанчалар қаттиқ урсангиз, шунчалар имонда мустаҳкамланадилар! Жангчи–хизматчилар резина копток мисол. Уни қанча кучли урсангиз, у шунча баландга учади. Жангчи–хизматчилар гуллар мисоли. Уларни қанча кучли сиқсангиз, улар шунча ҳид таратади. Жангчи–хизматчилар витраж ойнага ўхшайди. Унинг ҳақиқий гўзаллиги ёруғлик нурида намоён бўлади.

Жангчи–хизматчилар пакетдаги чойга қиёс. Чойнинг кучини фақатгина уни иссиқ сувга солганда билиш мумкин! Сиз ҳам жангчи–хизматчи бўлишингиз мумкин! Ва ўшанда сиз ҳар қандай бўрон ва тўфонда матонат билан туришингиз мумкин!

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top