2:28

Буюк топшириқ

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Буюк топшириқни бажо қилишда кризис пайдо бўлди. Гап жамоат бу чақириққа итоат этмаслигида эмас. Одамлар жуда кўп ҳолларда имонли бўлганда ва ўз эътиқодини бошқалар билан бўлишганда азият чекишига тўғри келади. Шунинг учун бизнинг чақириғимиз оддий: бизга жамоат ҳаётида азият чекишнинг Инжилий моделини тушунишга қайтишимиз керак. Бу қуйидаги нарсани тан олишимиз кераклигини англатадики: кўп одамлар учун ҳаммага эшиттириб Исони қабул қилганини айтиш, таҳқирлашдан тортиб то ўлимгача барча нарсага рози бўлиш.

Бугун дунёда бу тасдиқ миллионлаб масиҳий имонлиларга нисбатан адолатлидир.

Бугунги кунда эркин яшаётган масиҳийларга уларнинг азият чекиши мавжудлиги борасида хабар бериш учун ҳар бир уринишини қўллаб–қувватлаш лозим. Бугунги кун реаллиги, воқелиги — дастлабки жамоат ҳиссасига тушган ўшандай азоб–уқубатлардир ва биз Инжил воқеаси равшан бўлгани боис, бунга ҳайрон бўлмаслигимиз даркор. Павлус Тимўтийга айтганидай: “…Раббимиз Исога гувоҳлик беришдан ҳам, Унинг бандиси бўлган мендан ҳам ор қилма, балки биз Инжил йўлида чекаётган азобларга Худо берган куч–қувват билан тўзим бергин” (2 Тим. 1:8).

Ҳаммасидан кўра кўп ҳолларда уялмасдан гувоҳлик берувчи масиҳийлар таъқибга учрайди. Қатъий тартибли мамлакатларда воизхонлар турмага ўтириш хавфига учрайди, хушхабар тарқатувчи имонлилар миршабларга учраб қолишдан ўзини олиб қочишига мажбур бўлади, янги имонга келганларни эса “жиноятчилар” деб аташади. Таъқиб қилинаётган биродарларимизга ёрдам бериб, биз Буюк топшириқ ишини ҳимоя қиламиз ва олдинга юрғизамиз.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top