2:29

Исо – бизнинг асосимиздир

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Масиҳийлар шунчалар узоқ вақт орзу қилган эркинлик жамоатда мавжуд бўлган барча муаммоларни ўз–ўзидан ечиш имконини бермайди. Зудлик билан қарор қилишни талаб этувчи янги саволлар пайдо бўлади. Кучли, соғлом ва ўсиб борувчи жамоат учун умуман эркинлик — асосийси эмас. Бу ғарбий жамоатлар тушган вазиятдан равшан. Кўплаб эркин мамлакатлардаги масиҳийлар сони камаймоқда, шу вақтнинг ўзида қатъий тартибдаги мамлакатларда имонлиларнинг оғир аҳволи жамоатнинг ўсишига олиб келади.

Хитой — бунга энг ишонарли намуна. Модомики, Албаниядан ташқари барча шарқий европа мамлакатларида ўн йиллик мобайнида кучли масиҳий жамоати иш юритди ва биз “Очиқ эшиклар” миссиясида ўз масиҳийча таълимотини ушбу қачонлардир ёпиқ бўлган мамлакатларга экспорт қилиш зарур деб ҳисоблаймиз. Бу минтақадаги жамоат етакчиларнинг янгидан топинишига муҳтож. Бу етакчиларни ўзларининг мамлакатларида тарбиялаган маъқул.

Ғарбдан Шарқий Европага масиҳийлар ишга тўғри муносабат билан келиши жуда муҳим. Биз таълим бериш учун эмас, керак бўлса ишлаш ва яшаш учун боришимиз мумкин, бироқ аллақачон мавжуд бўлган жамоатларга хизмат қилишга тайёрликни ифодалашимиз ярамайди. Имкони бўлган жойда ваъз қилишга ёрдам берган ҳолда маҳаллий жамоатлар билан ҳамкорлик қилиш зарур.

Исо бизни асосимиздир, Жамоат қурилган “Қоя”дир. Бизнинг руҳий ҳолатимиз биз қайси мамлакатда яшашимизга боғлиқ эмас — эркин ёки ёпиқ бўлсин. Бизни қамраб олган шароитларга диққатимизни жалб қилмайлик, лекин “эътиқоду имонни бажо қилувчи ва бошловчи” бўлган Унга ўз диққатимизни қаратайлик.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top