3:04

Рум империясидаги ва замонавий қувғинлар

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Масиҳийлик эътиқоди азобда пайдо бўлган. Масиҳ хочда ўлди ва Унинг ўлими эътиқод рамзи бўлиб қолди. Буни масиҳийликнинг биринчи уч асри давомида масиҳийча таълим бериш тарафдорларини мунтазам таъқиб этган рим ҳокимияти яхши биларди. Империя Константин имонга келганидан кейин масиҳийча бўлди. Советлар қошидаги таъқиб Рим империяси таъқибидан анча фарқ қиларди. Аввал ҳеч қачон инсоният тарихида жамиятда динни бундайин илдизи билан йўқотиш ва ўз тақдирини ўзи ҳал қилгувчи одам марказида бўлган тизимни яратишга уриниш бўлмаган. Нерон давридаги қувғинчилар фалсафий равишда ўз ҳаракатларини оқлашга уринганида эди, улар масиҳийлик императорга рақиб бўлишини ва фуқароларни қадимги худоларга ишонишдан қайтаради деб тушунтирган бўларди. Қадимги дунёдаги таъқиблар анча яхши ташкил қилинган эди, совет ҳукумати даврида улар пухта ўйланган ва “оқимга қўйилганди”. Мисол учун, шубҳа остидаги кишига эшитадиган мослама ўрнатилган ва уларнинг телефонини ҳам тинглаб борган. Таъқиқланган материалларни, шу жумладан диний мазмундаги материалларни ёзишда айбдорларни топиш мақсадида ёзув машиналарини рўйхатдан ўтказган. Ғарбдаги масиҳийлар одатда қачонлардир коммунизм атеизмдан қутилса ва шу тариқа адолатли жамият қуришга йўл очилади деган умид билан келажакни тасвирларди. Улар ҳеч қачон Ленин барча ўз сиёсати марказига нафақат атеизмни қўйди, балки ўз бошқарувининг аввалбошида масиҳийларнинг қатъий таъқиб қилинишига ташаббус кўрсатгани ҳақидаги фактга ҳеч қачон эътибор беришмади. Юқорида келтирилганларнинг баридан ҳайрон қоларли хулоса чиқариш мумкин. Совет ҳукумати давридаги масиҳийлар таъқиби Рим империяси даври қувғинларидан кўринарли даражада фарқ қиларди. Улар анча систематик, анча мукаммал, катта майдонни эгалларди. Лекин, масиҳийликни йўқотишга уриниш Рим империяси давридагидай бу ҳолда ҳам мағлубиятга учради. Римликлар мағлубиятини тасвирлаб, шоир ёзган: “Эй, сўлғин Жалилиялик, Сен ютдинг”, унда совет атеизмининг мутлақ барбод бўлишини тасвирлаш учун анча кучли ифода керак бўлган бўларди. Бу ХХ аср масиҳийлиги тарихини анча бойита оладиган туганмас мавзудир. Ўйлайманки, одамзот тарихининг ушбу давридан қандайдир сабоқлар олиш аниқ. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top