4:12

Мен ўз халқимнинг кўнглини кўтармоқчиман

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Қавмбоши Унг Софал Комбоджадаги Пномпанда ва унинг ён-атрофидаги вилоятларда саккизта хонаки жамоатга асос солган. Софал ҳаётидан бир тарихни сўзлаб берай. «1975 йили мамлакат қизил кхмерлар ҳукуматига ўтди. Шундан озгина олдин Софал олти юздан ошиқ масиҳийларга жамоат йиғилишида ваъз айтди.

Яқинлашиб келаётган хавфни сезган имонлилар шундай қарорга келишди: кимки уларнинг орасидан Пномпеньга қайтиб боришга имкон топгудек бўлса, албатта ўз исмларини жамоат биносининг орқа деворига ёзиб қўйишга аҳд қилишди. Йиллар ўтди, бинонинг деворига фақатгина учтагина исм ёзилди – Унгнинг исми ва қамоқхонадаги ўлимдан ғайритабиий тарзда қочган шу жамоатнинг икки аъзосининг исми.

Геноцид даврида Унг билан рафиқаси учинчи – энг кенжа ўғилдан ажралиб қолишди. Бир неча марта Унгнинг ҳаёти қил устида бўлди. Уни хотин ва болаларидан айириб олишди ва қишлоқ хўжалик ишларига юборишди. Шу оғир вақт мобайнида Унг нафақат олтмиш бешта одамни Масиҳга олиб келишни уддалади, балки уларни сувда чўмдириб имонга киритди. Турлича вазиятларда ва ҳолатларда Худо ажойиб тарзда уни ўлимдан сақлаб қолар эди. 1979 йили Камбоджани вьетнамликлар босиб олишганда, Унг Софал Пномпеньга қайтиб келди. Эндиликда бу шарпалар шаҳри эди. Озгина масиҳийлар билан қавмбоши хонаки жамоатни яратди. Саккиз ой ичида уй жамоати беш аъзодан олти юз аъзогача кўпайиб кетди. Мовлуд байрамига у бир неча масиҳийларни, шу жумладан, ғарбдаги хайрия ташкилотларининг аъзоларини таклиф қилди. Натижада “қонунга хилоф тарзда фаолият” юритгани учун уни икки ҳафтадан кейин қамаб қўйдилар ва уни сиёсий митинг ташкил этганликда айбладилар. Уни узоқ сўроқ қилишар, аямасдан дўппослашарди. Сўроқлар ҳеч қандай натижа бермагандан кейин, унинг қўл ва оёқларини кишанлаб қўйишди ва беш ойга зиндонга ташлашди. У ўттиз беш килограммга озиб кетди ва ниҳоятда дармонсизланди. Бироқ Раббий унга рўза тутишни ва уч кун гапирмасликни амр этганини у эшитди. Рўзанинг сўнгги куни ҳукумат аъзолари уни ўляпти деб қўрқиб кетишди ва зудлик билан қамоқхонанинг шифохонасига ўтказишди. У ерда азоб чекаётган одамларнинг овози эшитилиб турарди. Бу одамларни электр токи билан қийнашар эди, камига уришарди ва тепишарди. “Гарчанд мени уришмаса ҳам, қалбим изтиробда эди”, — дейди у келган репортёрга. – У ер дўзахнинг ўзи эди, бироқ Худо мени ҳимоя қилди”. Масиҳий бўлган бир кубалик шифокор фойдали методни қўллаб Унг Софални даволади. Бир куни кечаси қаттиқ довул бўлди ва ҳамма ёқда чироқ ўчди. Шундан фойдаланиб Унг қочиб кетмоқчи бўлди, шифокор эса қочишда унга ёрдам берди. Кейинроқ Унг хотини ва болалари билан Таиландга кўчиб ўтди ва у ерда ўн йил мобайнида камбоджа қочоқларига хизмат қилди. Беш йил олдин Унгнинг хотини вафот этди. “1990 йили Камбоджада масиҳийларга нисбатан қувғинлар анчагина пасая бошлади ва Унг жамоатни қўллаб–қувватлаш ва ундаги хизматни йўлга қўйиш учун ўз она юртига қайтди. Унгнинг қайтиб келганлиги ҳақидаги хабар бир зумда ҳамма ёққа тарқалди ва у билан учрашиш учун уч юзтадан ошиқ одам келди. Бу учрашувга Камбоджанинг премьер-министри ҳам таклиф этилди. Қирқ дақиқа ичида бу қавмбоши вайрона бўлган мамлакатни яна қандай қилиб қайта тиклаш ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди, шу жумладан, ўқув юртларни, шифохоналарни ва етим болаларга меҳрибонлик уйларини қуришни у режалаштирди. Унг яна хизматга тайёр. “Мен ўз халқимнинг кўнглини кўтариб далда бермоқчиман, — деди у. – Камбоджада Худонинг ҳали қиладиган иши жуда кўп”»

Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top