3:37

Ёлғон ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз катталар фарзандларимизга ҳамиша: «Ёлғон гапирма, бўйнингга қилич келса ҳам рост гапир…», деймиз, аммо ўзимиз бунга амал қиламизми?..

Руҳшуносларнинг фикрича, одамлар рост гапириш билан бирга ора-чора ёлғон ҳам гапириб турар эканлар.Тадқиқотчилар бир гуруҳ талабалар, уй бекалари ва тадбиркорларни тест синовидан ўтказишди. Натижалар шуни кўрсатдики, одамлар суҳбатдошларидан кунига икки-уч бор ёлғон гап эшитишар экан. Яъни, агар биз бирон киши билан ўн дақиқа сўҳбатлашсак, шунинг 2-3 дақиқаси ёлғонга сарфланар экан. Бироқ бу ёлғонлар безарар, бировга ёмонлик келтирмайдиган ва балки кўнгилни кўтариш учун ишлатиладиган манзиратлардир. Қарангки, ёлғон гапириш кишининг жинсига, касб-кори, ёши, бўйининг паст ёки баландлигига боғлиқ эмас экан.

Тадқиқотлар мобайнида психолог-олимлар бир гуруҳ севишганлар билан суҳбат ўтказишди.

Narrator 2 Шунда уларнинг 80 фоизи севган инсондан ўтмишини яширган. Ўтмиши ҳақида умуман гапирмаслик севишганларга хос хусусият экан. Маълум бўлишича, эр-хотинлар бир-бирларини, иложи борича алдамасликка ҳаракат қилишар экан. Аҳил оилаларда 10 фоизгина ёлғон ишлатиларкан, холос. Аёллар асосан эрларининг шаънини ҳимоя қилиш учун ёлғон гапиришади. Аммо эркаклар ишқий саргузаштлари  борасида аёлларга нисбатан саккиз марта кўпроқ ёлғон гапиришади. Одамлар бегоналарга нисбатан яқин кишиларини кўпроқ алдашади. Тадқиқотлар пайтида ҳар тўртинчи одамдан бири фақат яхши ниятда алдашини айтган. Масалан: «Умримда бу қадар ширин таом емагандим!» дея мулозамат қилиш ҳам ёлғон ҳисобланади. Одам баъзан ўзини ҳимоя қилиш учун, айтайлик бировнинг уйига сув тошириб юборганида ҳақиқатни четлаб ўтишга ҳаракат қилади.

Narrator 1 Шунингдек,  севгиси рад этилган инсонларга ҳам ёлғон ишлатилиб турилади: “Сиз ранжиманг, аслида бундан ҳам гўзал  қизнинг муҳаббатга лойиқсиз”, “Сиздай қизнинг қадрини билмаганига ҳали кўп пушаймон қилади”, каби гаплар тасаллилар берилади. Бундай таъриф бежизга берилмаган. Кўзлар сўзимизга нисбатан кўпроқ маълумотни ошкор этади. Олимлар икки суҳбатдош устида ғалати тажриба ўтказишди. Суҳбат асносида ёлғончининг кўз ҳаракати, кўз қорачиғи суратга олинди. Хулоса ўша-ўша: ёлғончи алдаётиб суҳбатдошининг кўзига қарамасликка уринди. Шу боис сизга ишонишларини истасангиз, сўзлаётганда кўзингизни олиб қочманг. Одамлар ерга боқиб ёки четга қараб гапирадиганларга камроқ ишонч билдиришар экан. Гарчи суҳбатдошингиз сиздан кўз узмаса-да, бу унинг самимий эканини билдирмайди.

Narrator 2 Бундай ҳолатда суҳбатдошнинг  кўз қорачиғига эътибор қилиш зарур. Агар у кенгайиб кетган бўлса, бу инсон сизни ёқтиради, торайган ҳолатдагиси сизни жини суймаслигини билдиради. Кишилар ёлғон сўзлаётганда беихтиёр оғзини кафтлари билан беркитишар экан. Тадқиқотчилар ҳамшираларга беморлар аҳволи хусусида ёлғон сўзлашни буюришди. Шунда улар беихтиёр қўлларини оғизларига олиб боришди. Қаранг-а, тадқиқотчилар нималар қилишмайди! Одамлар бир-бирларига ёлғон гапириб туришини ҳамма билса ҳам, алданишни ҳеч ким ёқтирмайди. Ёлғон қандай бўлишини билишни истасангиз, бозорга боринг. Ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Асл бўлмаган нарсани асл деб ўтказишади. Алданиб қолиш ҳеч гап эмас. Аммо биз билан ўзингизни ҳотиржам ҳис қиласиз. Бизнинг www.dilkashradoi.com сайтимиз сизга энг фойдали ва сара маълумотларни тақдим етади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top