3:03

Гўзаллик сирлари

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳар бир фасл аёл кишининг турлича кийинишига ва ҳар фаслда ўзига ҳос гўзал бўлишига сабаб бўлади. Қишнинг қаттиқ келиши ёки бўлмаса, ёзнинг ҳаддан ташқари келиши, аёлнинг ўзига бўлган эътиборини кучайтиради. Шундай бўлиши керак. Тери парваришининг эса ҳар бир мавсумга ҳос қоидалари мавжуд. Қолаверса, совуқ ҳавода тери қуёшли кундан кўра кўпроқ шикастланади. Қиш келиши билан лаблар ёрилади, қўл териси қуруқлашиб, ёноқлар қизариб қолади. Буларнинг олдини олиш учун эса бир неча қоидаларга амал қилиш даркор.

Совуқ ҳаво таъсирида тери қуруқлашиб, ёрила бошлайди. Бу витамин етишмаслиги ва етарлича намлик бўлмагани боис юзага келади. Қиш кунларида иссиқ хонада ўтириш тери учун зарарли. Хона ҳавоси қуруқлашади ва терига ҳам таъсир кўрсатади. .

Бундай пайтда: «Совуққа чиқиб ўтиринг, ёшарасиз», — дейишдан йироқмиз албатта. Аммо иситувчи батареялар ёнига бир идишда сув қўйинг ёки докани намлаб унга илинг. Хонани тез-тез шамоллатиб туринг. Бу ҳам тери ҳам саломатлигингиз учун фойдали. Юз терисини ҳимоя қилишнинг ўзига ҳос қоидалари бор. Ҳар бир аёл мана шу қоидалардан боҳабар бўлса, Узоқ вақт гўзал ва ёш бўлиб қолишига ёрдам беради.

Совуқда таркибида спирт бўлган турли лосьон ва тозаловчи воситаларни четга олиб қўйинг. Чунки улар терини баттар қуруқлаштириб юборади.

Қишда терига ёғ етишмаслиги муаммоси юзага келади. Ретинол ва С витамини бўлган воситалардан фойдаланинг.

Терида қуруқлашиш, тортишиш сезсангиз, юзингизга асал суртинг ва кўк чой билан ювинг.

Терини тез-тез намлантириб, озиқлантириб ва тетик сақлаб туриш учун ниқоблардан фойдаланинг. Ниқобларни ҳар куни янги тайёрлашга ҳаракат қилинг. Чунки табиий маҳсулотларнинг тезда яроқсиз бўлиб қолиши ўзингизга маълум. Қишда юз терингизни ҳимоя қилишнинг яна бир усули бу зиғир уруғи билан тайёрланадиган ниқоб. Бунинг учун 2 ошқошиқ зиғир уруғига 2 стакан совуқ сув солинг ва бўтқасимон ҳолга келгунча қайнатинг. Сувини сузиб олиб, совутинг ва юзингизга суртинг. 20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб, крем суртинг. Ҳафтада икки марта асал ёки зайтун ёғидан ниқоблар қилишга эринманг. Юз терингизни фақат ташқи томондан эмас, ички томондан ҳам ҳимояланг. Бунинг учун қишда тез-тез наъматак дамламаси ичинг, ёнғоқ, творог, тухум каби маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Қиш ҳавоси нафақат юз териси парваришини талаб қилади. Бизнинг ёшимизни яққол кўрсатиб турадиган қўлларимиз ҳам парваришга ва ҳимояга муҳтож бўлади. Улар ҳам қишда анча қуруқлашади. Шунинг учун кун давомида қўлингизни ювгач, албатта крем суртинг. Кремга бир-икки томчи А ва Е витамини қўшсангиз ҳам бўлади. Бундай кремлар теридаги ёриқларни тезроқ тузатади. Терини парваришлайди, ундаги шамоллашни бартараф этади. Қишнинг изғирин ва совуқ кунларида кўчага қўлқоп кийиб юришни канда қилманг. Қишда лаб териси учун мўлжалланган балзам воситалардан фойдаланинг. Кўчага чиққанда лабингизни яламанг ва намлантирувчи лаб бўёғидан фойдаланманг. Лаб бўёғининг таркибида А ва Е витамини бўлганини ишлатинг. Ёки 1-2 кун давомида сариёғни юпқа қилиб лабингизга суртиб юринг. Азиз аёллар гўзаллик сирларидан боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бажонудил ёрдам беради

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top